Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Шахсий уйимда хусусий боғча очсам бўладими, ҳуқуқий шакли (якка тартибдаги тадбиркор, фирма, МЧЖ) ва тартиби кандай?
Хусусий боғча очиш ниятим бор, хусусий боғча туғрисида кандай норматив хужжатлар бор.


Ответы экспертов
Ответов: 118
04.10.2017

Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг фаолияти Ўзбекистон Республикасида нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМнинг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарорига 1-илова, кейинги ўринларда - Низом) талаблари билан тартибга солинади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси (кейинги ўринларда НМТМ) – бу тадбиркорлик субъекти эмас, яъни уни очиш учун якка тадбиркор, МЧЖ ёки бошқа тижорат ташкилоти шаклидаги юридик шахсни ташкил этиш талаб қилинмайди.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси муассаса сифатидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, нодавлат мулкчилик шаклидаги юридик ва жисмоний шахслар нодавлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари бўлишлари мумкин.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси юридик шахс мақомига эга бўлади, мустақил молия-хўжалик фаолиятини амалга оширади, думалоқ муҳрга, бурчакли штампга ва ўз логотипи ёзилган бланкага эга бўлади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лицензия олган вақтдан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасасини аккредитация қилиш ваколатли давлат органи томонидан, аттестация асосида амалга оширилади.

Кўп квартирали уйдаги турар жойга НМТМни жойлаштириш учун мазкур турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказиш лозим бўлади (Уй-жой кодексининг 9-моддаси).

НМТМни очиш учун дастлаб унинг муассиси томонидан Таълим муассасалаpи уставини ишлаб чиқиш Тартибига (ВМнинг 05.01.1998 йилги 5-сонли қарорига 3-илова) асосан устав ишлаб чиқилиши лозим бўлади. Мазкур устав халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг буйpуғи билан тасдиқланади ҳамда ижpо этувчи ҳокимият маҳаллий оpганлаpида pўйхатдан ўтказилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика