Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ташкилот тугатилишига карамай унинг банкдаги хисобракамида пул айланиши окибатида конунда кандай жазо чоралари кўзда тутилган?
Ташкилот бошқа бир ташкилотга қўшиб юборилиши натижасида тугатилди. Тугатилган ташкилот банкдан кредит олганлиги туфайли банк кредит суммасини қўшиб олган ташкилот номига қайта расмийлаштирмаганлиги оқибатида, тугатилган ташкилотнинг банкдаги ҳисоб рақамини ёпиш имкони бўлмади. Ташкилот тугатилганлигига қарамасдан, унинг ҳисоб рақами очиқ бўлиши туфайли вилоятнинг турли чеккаларидаги мижозлари томонидан пул тушуми амалга оширилмокда. Барча кирим килинган пул маблағлари қўшиб олинган ташкилотнинг ҳисоб рақамига ўтказилмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 14
06.10.2017

Қонунчиликда тугатилган ташкилотнинг ҳисобварақи ёпилмагани ва ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтилмаганлиги учун аниқ таъсир чоралари назарда тутилмаган.

Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади (ФҚнинг 50-м.).

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари - юридик шахслар ихтиёрий тугатилаётганда, хабардор қилиш муддатидан бошлаб юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк тугатиш жараёни тугаганидан сўнг тугатувчининг аризасига асосан бир иш куни давомида асосий ҳисобварағини ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварақнинг ёпилиши ҳақида маълумотнома беради (АВда 27.04.2009й. 1948-сонли Йўриқнома 48-б.).

Шундай қилиб, ташкилот тугатилганда барча мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтиши ва банкдаги ҳисобварақлари ёпилиши керак.

Ушбу холатни хизмат кўрсатувчи банк билан муҳокама қилиш ва тугатилган шахснинг ҳисобварақни ёпиш учун чоралар кўриш тавсия этилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика