Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Men 2016 yilda Oliy ta'limni tamomlab, noyabr oyida davlat tashkilotiga ish boshdim. 2017 yil iyul oyida boshqa bir davlat tshkilotiga ishga kirdim. Men mehnat ta'tiliga hozirgi ish joyimga kirgan vaqtdan boshlab, hisoblaganda 1 yildan so'ng mehnat ta'tiliga chiqamanmi yoki dastlabki ish joyimga kirgan vaqtdan boshlab hisoblaganda 1 yil bo'lganda mehnat ta'tiliga chiqamanmi?
Men 2016 yilda Oliy ta'limni tamomlab, noyabr oyida davlat tashkilotiga ish boshdim. 2017 yil iyul oyida boshqa bir davlat tshkilotiga ishga kirdim.


Ответы экспертов
Ответов: 453
12.09.2017

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган(МКнинг 143-моддаси) умумий қоидаларга кўра, ҳар бир ходимнинг меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидагича юзага келади:

биринчи иш йили учун – ишга кирган  кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин;

иккинчи, учинчи ва кейинги иш йиллари  учун -  ҳар бир кейинги иш йилида таътиллар жадвалида белгиланган муддатда.

Агар таътилдан фойдаланиш ҳуқуқи бошланмаган бўлса, ходим меҳнат таътили беришни талаб қилишга ҳақли эмас.

Лекин, иш берувчининг ўзи хоҳласа, қонун ҳужжатлари иш берувчининг ходимга унинг меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи кучга киргунга қадар меҳнат таътили беришга йўл қўяди.

Чунки бу ҳолат амалдаги қонун ҳужжатларига зид эмас. Жумладан, МКнинг 143-моддасига мувофиқ, иш берувчи, агар қуйидаги ходимлар унга шундай илтимос билан мурожаат қилишса, ҳар қандай вақтда, жумладан, иш бошланган кундан бошлаб олти ой ўтгунга қадар уларнинг йиллик таътил бериш ҳақидаги илтимосларини қондиришга нафақат ҳақли, балки мажбур ҳам:

ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошлангунга қадар ёки бевосита у тугагандан кейин аёлларнинг;

I ва II гуруҳ ногиронларининг;

ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларнинг;

муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ва ишга жойлашган шахсларининг.

Иш берувчи, шунингдек, қуйидаги ходимларга иш бошлинган кундан бошлаб олти ой ўтмасдан таътил бериши шарт:

ўриндошлик асосида ишлаётганларга – асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда;

  Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида ўқиётган ходимларга, агар улар ўзларининг таътилларини имтиҳонлар, синовлар(зачётлар) топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрлаб олишни ҳохласалар;

олдинги иш бўйича улар билан меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси иккинчи қисмининг  1-бандига биноан бекор қилинган ходимлар ишга кирганида;

ўқув юртларининг ўқитувчилар таркибига, агар уларнинг биринчи иш йили учун меҳнат таътили ёзга каникул даврига тўғри келса.                     

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларида ҳар бир иш йилида меҳнат таътилининиг ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга ходимлар рўйхати белгилаб қўйилган(МКнинг 144-моддаси).

Бундай ҳуқуқ:

- 14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;

- I ва II гуруҳ ногиронларига;

- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

- 18 йшга тўлмаган ходимларга;

- таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётган ходимларга;

- жамоа шартномаси ёки келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Ундан ташқари, иш берувчи ишлаётган эркакларга йиллик таътилни уларнинг ҳоҳишларига биноан хотинларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида бериши шарт.

Сизнинг масалангизга келсак:

1-иш жойингизга 2016 йил ноябрь ойида ишга киргансиз ва кейинчалик бўшагансиз (қайси ойда бўшаганингизни кўрсатмагансиз). Сиз билан хисоб китоб қилишда фойдаланилмаган таътил кунлари учун пуллик компенсация (15 кундан кўп ишлаган бўлсангиз) хамда бўшаш кунигизга тегишли иш ҳақи (МКниннг 151 ва 110 моддалари асосида) тўланиши шарт.

2-иш жойингизга 2017 йил июль ойида киргансиз. Агар ишлаётган бўлсангиз 2018 йил  февраль ойида(иш берувчини розилиги билан - ундан олдинроқ ҳам) таътилни олишингиз мумкин. Таътил кунлари учун - тўлиқ иш кунлари олишингиз ва ҳақ тўланиши шарт.

 

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика