Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ипотека асосида кредитга уй олинганда, кредитни қоплашга йўналтирилган суммага қандай солиқ имтиёзи бор?
1. Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳрида қурилаётган кўп қаватли хонадонлардан бирини кредитга олдим. Ипотека банкдан хисоб рақам очтириб, бошлангич бадалига 35 млн. сўмни ойлик иш ҳақимдан тўладим. Аризамга асосан ушбу 35 млн сўм ойлигимдан: 100% мукофот пулдан ва 50% ойлик иш ҳақимдан ушлаб қолинади. Шунда ЖШДС қандай ҳисобланади, яъни 100% мукофот хисобланиб, солиқ ушланадими ёки солиқ ушланмасдан, корхона ҳисобига ушланадм? 2. Корхонага 35 млн сўм қарзни қоплагач, қолган суммани тўлашим керак (105 млн. сум кредит бўйича асосий қарз). Шу 105млн. сўмни кейинчалик ойлигимдан тўлаб бормокчиман (15 йил давомида). Ушбу қолган сумма учун солиқ қандай ҳисобланади? Масалан, 800 000 сўм оклад, шунда 50 фоизи кредитга тўланса, унга солиқ ҳисобланадими?


Ответы экспертов
Ответов: 464
15.09.2017

Имтиёз бўйича айтиш мумкинки, маълум асослар бўйича олинган уйларга кредит тўловини қайтаришда, дарҳақиқат қонунчиликда солиқлар бўйча имтиёзлар назарда тутилган.

Имтиёзлар қуйидаги асосларда берилади:

1.Ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда (СКнинг 179 моддаси 30 банди; 18.05.2007й. ПФ 3878-сон Қарори).

Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/8077

2.Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда (03.08.2009й. ПҚ-1167-сон Қарори; ВМ 25.05.2009 й.148-сон Қарори).

Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/7124

3."Ипотека-банк" АТИБ томонидан кредит асосида "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури доирасида шаҳарларда кўп квартирали уйлардаги квартираларни устун даражада ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига берилганда (22.11.2016 й. ПҚ-2660-сон қарори; ВМ 16.01.2017й. 14-сон қарори).

Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/8570

Юқордаги уччала асос билан уй олиш учун кредит олинганда, улар бўйича бошланғич бадал киритилган суммага солиқ имтиёзлари қўлланилмайди.

Бошланғич бадалдан сўнг кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ҳамда фоизларни тўлашга йўналтирилган  иш ҳақи ва бошқа даромад суммалари, жумладан мукофот пуллари ЖШДС солишдан озод этилади.

Масалан, иш ҳақи ва мукофот пули 800 минг сўмни ташкил этиб, шунинг 400 минг сўм қисми кредит ва фоиз тўловини тўлаш учун йўналтирилса, йўналтирилган 400 минг сўмдан ЖШДС ушланмайди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, имтиёз қўлланган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

Бошқа асосларда уй жой олиш учун олинган кредитларни қоплашда қонунчиликда солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика