Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги учун корхона раҳбари ва бош ҳисобчи қандай ҳолатда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин (сумманинг ахамияти борми)?
Корхона икки йил мобайнида зарар билан ишлади (баланснинг 87 счётида манфий курсаткичга эга), зарар суммаси 1000 000 000 сум. Агар устав фонди 30 000 000 сум булса, корхона кандай қилиб зарарни коплаши мумкин? Қайси орган ва қандай ҳужжатлар асосида зарар копланмаганлиги учун (2 йил мобайнида) корхонани тугатиши мумкин? Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги учун корхона раҳбари ва бош ҳисобчи қандай ҳолатда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин (сумманинг ахамияти борми)?


Ответы экспертов
Ответов: 16
25.10.2017

Муддати ўтган дебитор қарздорликка ҳуқуқий баҳо беришда қуйидагиларга эътибор бериш керак.

Дебитор қарздорлик 90 кундан ошган бўлса, муддати ўтган деб ҳисобланади. Шундай қарздорлик мавжудлиги ўзидан-ўзи жиноят деб ҳисобланмайди, аммо ушбу ҳолат юзага келганда мансабдор шахслар МЖтК 175-моддасининг учинчи қисми бўйича ЭКИҲнинг 15 баробаригача миқдорда жарима билан жазоланадилар.

Муддати ўтган дебитор қарздорлиги жиноят деб ҳисобланиши учун бошқа жиноятнинг содир этиш усулининг бир қисми бўлиши керак. Мисол учун, ВМнинг 14.08.2013 йилдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларида муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларни ундириш бўйича белгиланган муддатларда чора-тадбирлар кўрмаслик қасддан банкротликка олиб келиш аломати деб ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъқидлаш жоизки, қарздорликнинг миқдори ёки муддати тегишли маъмурий ҳуқуқбузарликни тўғридан-тўғри жиноятга айлантирмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.1999 йилдаги 327-сон қарорига мувофиқ Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-ҳўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади. Агар корхона 2 ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти – 1 ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган 1 ҳафта муддатда иқтисодий судига корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини белгиланган тартибда юборади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика