Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Банкнинг хатига асосан пул маблағларини фермер хўжалигисиз рухсатисиз қайтаришга ҳақлимизми?
Фермер хўжаликларининг банк олдида имтиёзли кредитдан қарзи мавжудлиги сабали, банк хат билан корхонамизда кредитор карздорлиги мавжуд фермер хужаликларинининг пул маблағларини улар қайси ҳисоб рақамдан келган бўлса ўша ҳисоб рақамга қайтариб беришни сўраган. Шунингдек, хатда қайтган пул маблағлари имтиёзли кредит қарздорлигини тўлашга йуналтирилиши кўрсатилган. Ҳозирда ушбу фермер хўжаликлари тугатилган. Банкнинг хатига асосан пул маблағларини фермер хўжалигисиз рухсатисиз қайтаришга ҳақлимизми?


Ответы экспертов
Ответов: 38
05.10.2017

Фермер хўжалигини тугатиш жараёни “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун ёки, фермер хўжалиги ихтиёрий тугатилаётган бўлса “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади  (27.04.2007 й. ПҚ-630 га илова, кейинги ўринларда - Низом). Ушбу актларда кўсатилганидек, корхонанинг тугатилганлиги ҳакида давлат реестрига маълумот киритилиши,  корхонанинг хамма қарзлари аниқланиб, улар тўланиб бўлганидан кейин амалга оширилади (Низомнинг 17-бандниг “д” кич. банд., 22, 30- банд., “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 127-м., 6-хатб., 134-м.). Яъни, фермер хўжалиги тугатилган бўлса, Низомнинг 32-бандига мувофиқ унга тегишли бўлган банкдаги ҳисоб рақам хам ёпилган.

Фермер хўжалигини тугатиш унинг бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади (ФКнинг 53-м.). Шунингдек фермер хўжалигининг бошлиғи фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда фермер хўжалигининг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади (“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 35-м., 2-хатб.). Демак, сизнинг корхонангиз тугатилган фермер хўжалигининг вориси бўла олмайди, субсидиар жавобгарлик хам корхонангизниг зиммасида эмас.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика