Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Асосий воситанинг ҳисобдан чиқариш пайтида кирим қилинган деталлар маълум муддат фойдаланилгач, яроқсиз ҳолга келганда, улар қандай меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқарилади?
Корхонамиз ҳисобида бўлган Газ 66, Газ 52 ва Мазда русумли автотранспорт воситалари ҳисобдан чиқарилиши натижасида қайта айланма омборга эски яроқли сифатида кирим килинган. Шундан головка, двигател ва бошка эҳтиёт қисмлари 2 йил ишлатилмасдан қолган даврда қайта ишлатиш учун яроқсиз ҳолга келган. Ушбу ҳолатда юқорида кўрсатилган эҳтиёт қисмларни ҳисобдан чиқариш учун қандай меъёрий ҳужжатлар талаб қилинади?


Ответы экспертов
Ответов: 464
20.09.2017

Яроқсиз ҳолга келган эҳтиёт қисмлар техник кўрик далолатномаси ва дефект ведомости асосида утилизацияга топширилади.

Ушбу ҳолатда корхона инвентарлаш натижасида аниқланган яроқсиз материалларни ҳисобдан чиқариш тартиби асосида ҳужжатларни расмийлаштириши лозим. Инвентарлаш қонун-қоидалари Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш 19-сон БҲМСда келтирилган.

Корхона активларнинг яроқсиз ҳолга келганлигини тасдиқлаш учун, ҳамда буни расмийлаштириши учун буйруқ асосида махсус комиссия ташкил этади. Комиссияга тегишли соҳа вакиллари киритилиши керак, масалан, механик бўлими ходимлари.

Комиссия аъзолари яроқсиз эҳтиёт қисмларни текшириб, техник кўрик далолатномаси ва дефект ведомостини тузади. Далолатнома ва дефект ведомостлари шаклларини корхона мустақил равишда ишлаб чиқади. Уларда эҳтиёт қисмларнинг яроқсиз ҳолга келиш сабаблари, уларни таъмирлаш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги кўрсатилади.

Дефект ведомостига асосан агар таъмирлаш мумкин бўлса, таъмирлаш сметаси, ҳамда комиссия хулосаси тузилади. Дефект ведомости ва сметани корхона раҳбари тасдиқлайди.

Дефект ведомостининг бир нусхаси бухгалтерияга, бир нусхаси омборхона мудирига топширилади.

Комиссия хулосаси ва дефект ведомости асосида уларда кўрсатилган яроқсиз эҳтиёт қисмлар  бухгалтерияда ҳисобдан чиқарилади.

Инобатга олингки, юридик шахслар чиқиндиларни мумкин қадар кўпроқ утилизация қилиш, уларни чиқинди тўплаш, сақлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш чора-тадбирлари мажмуини амалга оширишга мажбурдирлар ("Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддаси).

Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш Тартибига (ВМнинг 05.02.1999й. 49-сон қарорига 1-илова) мувофиқ қора металл парчалари "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмасининг "Иккиламчиқораметалл" корхоналар хўжалик ҳисобидаги бошқармаси, рангли металл парчалари "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖга топширилиши керак.

Шунингдек, корхоналар бундай ҳолатда токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳисобини юритиши, белгиланган тартибда давлат статистика ҳисоботини йил якуни бўйича тақдим этиши керак (ВМнинг 27.10.2014й. 295-сон қарорига илованинг 6-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика