Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен тадбиркорлик фаолиятимни вактинча тухтатганлигим мени ишловчи пенсионер эканлигимни англатадими? Бюджетдан ташкари пенсия жамгармасининг карори хакикатдан хам конунийми?
Мен 35 йил мактабда укитувчи булиб ишладим. 2013 йил март ойида якка тадбиркор булиб давлат руйхатидан утдим ва 2013 йил апрел ойида яъни бир ойдан сунг иш булмаганлиги туфайли фаолиятимни вактинча тухтатиш буйича ариза бердим. Бундан кейин кайта иш бошламадим. 2015 йил октябрь ойида пенсияга чикдим. 2017 йил 1 августга кадар тулик пенсиямни олиб келдим. 2017 йил 1 август куни Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси туман булимии томонидан «сен ишловчи пенсионерсан шунинг учун пенсиянгиздан 50 фоиз чегирма киламиз, шунингдек 2015 йилдан буён олган пенсиянгизни тулик олганлигингиз туфайли 8 млн сум ортикча туланган сизга деб хар ойда 50 фоиз чегириб келмокда». Мен булсам 2013 йил апрель ойида тадбиркорлик фаолиятимни вактинча тухтатганман, даромад топмаганман, ишламаганман десам, даромад топмасангиз хам ишламасангиз хам реестрдан чикарилмаган булганлигингиз учун сизнинг пенсиянгиздан 50 фоиз чегирамиз дейишди.Ахир мен хеш кандай даромад топмадим сугурта бадал туламадим, факат вактинча тухтатиб куйдим.


Ответы экспертов
Ответов: 26
23.09.2017

Агар Сиз якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини вақтинча тўхтатсангиз, бу ҳақда ўрнатилган тартибда яшаш жойингиз бўйича Давлат солиқ инспекциясига мурожаат этиб, маълум қилишингиз лозим. Агар Давлат солиқ инспекциясида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини вақтинча тўхтатганлигингиз тўғрисида маълумот акс эттирилган бўлса, ўз навбатида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини вақтинча тўхтатган даврда Сиз ишловчи пенсионер ҳисобланмайсиз ҳамда ўрнатилган тартибда пенсияни тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга бўласиз. Ҳақиқатдан ҳам якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти вақтинча тўхтатилган даврда якка тартибдаги тадбиркор қатъий солиқ ва суғурта бадаллари тўловини амалга оширмайди.

Шу сабабли Сиз яшаш жойингиз бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини вақтинча тўхтатганлигингиз тўғрисида Давлат солиқ инспекциясидан маълумотномасини тақдим этишингиз лозим бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика