Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Лойиҳамни Маҳаллийлаштириш дастурига қандай қилиб киритсам бўлади?
Мен темир ва ёғоч эшикларни ишлаб чикарувчи тадбиркорман, ушбу эшикларни ишлаб чикаришда хом-ашёлар Хитой давлатидан олиб келинади. Мен ушбу эшикларни ишлаб чикариш фаолиятимни маҳаллийлаштириш дастурига киритмокчиман.


Ответы экспертов
Ответов: 41
25.09.2017

Маҳаллийлаштириш дастурига янги лойиҳаларни киритиш тартиби “Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги” Низомда (ВМнинг 21.07.2010 й. 154-сон Қарори 1-ил., кейинги ўринларда - Низом) кўрсатилган. Тадбиркорлик субъектлари янги лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш Дастурига  киритиш ниятида Маҳаллийлаштириш Дастури саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ходимларидан ташкил топган котибиятига (кейинги ўринларда - Махсус идоралараро комиссия котибияти) мурожаат қилишлари керак. Бунинг учун улар Махсус идоралараро комиссия котибиятига қоғоз ёки электрон шаклда "бир дарча" принципи бўйича ўз таклифларни қуйидаги ҳужжатларни бириктириб топширишлари керак:

-лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш хақидаги ариза (Низомнинг 4-иловаси);

-маҳаллийлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг технологик ускуна, захира қисмлари ва технологик жараёнининг батафсил таърифи бор бўлган маҳаллийлаштириш лойиҳасининг паспорти (Низомнинг 6-иловаси);

- ташкилотнинг охирги 2 йил учун давлат солиқ органлари белгиси туширилган,  тасдиқланган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар ҳисоботи (Низомнинг 19-банди).

Электрон шаклда юқорида кўрсатилган ҳужжатларни Иқтисодиёт вазирлигининг сайти (mineconomy.uz) орқали топширишингиз мумкин. У ерда юқорида кўрсатилган Низомга асосланган лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш ягона мезон ва талаблари хам кўрсатилган.

Лойиҳангиз бир неча давлат органлари томонидан кўриб чиқилгандан кейин сизга лойиҳангизни маҳаллийлаштириш дастурига қўшилган ёки рад этилганлиги ҳақида жавоб жўнатилади. Умуман олганда ҳужжатларингиз тахминан 1 ой ичида кўриб чиқилади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика