Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. 2018 йил январь ойи учун режадаги иш кунларини аниқлашда 1 январь байрам куни сифатида қараладими ёки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли маълумоти бўлмагунча фақатгина якшанба (беш кунлик иш режимида ишлайдиганларда шанба ҳам) дам олиш куни деб ҳисобланадими? 2. Агар январь ойида Рўза ёки Қурбон ҳайит байрами бўлсачи? (Ҳали Рўза ва Қурбон ҳайит байрамлари январь ойларига тўғри келмайди, лекин у ҳам январь ойига тўғри келиб қолган деб фараз қилинса ва бу Мусулмонлар идорасининг ҳижрий тақвимида кўрсатилган бўлса ва 1-саволга жавобда 1 январь байрам куни сифатида қаралади деб ҳисобланса) 3. 2017 йил 2 сентябрь иш куни этиб белгилангунча сентябрь ойи давомида муддати тугайдиган меҳнатга қобилиятсизлик варақаси 6 кунлик иш режимида ишлайдиган ходимага тўлаб берилган бўлса, 2 сентябрь иш куни деб эълон қилинганидан сўнг унинг сентябрь ойига тўғри келадиган суммаси қайта ҳисоблаб чиқилиши керак бўладими?
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳали 2018 йил учун иш вақти меъёрининг давомийлиги бўйича маълумот берилмади. Лекин Меҳнат кодексида 131-моддасида байрам кунлари белгилаб қўйилган. Фақатгина Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни ва Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи кунига аниқ сана белгиланмаган ва бунга ҳам одатда Мусулмонлар идораси томонидан ишлаб чиқиладиган ҳижрий тақвимдаги маълумотлар асос қилиб олинади ва гоҳида улар ўзгариши ҳам мумкин. Мисол учун, жорий 2017 йил учун Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни 2 сентябрга тўғри келиши белгиланганди, лекин у 1 сентябрга ўзгартирилди. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ҳисоблаб чиқишда унинг муддати тўғри келадиган ҳар бир ойдаги иш куни муҳим саналади. Бу "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом" (рўйхат рақами 1136, 2002 йил 8 май)нинг 55 бандида белгиланган. Ходима 2017 йил 15 сентябрдан 19 январгача бўлган давр учун меҳнатга қобилиятсизлик варақаси келтирди.


Ответы экспертов
Ответов: 451
24.10.2017

Сизнинг мурожаатингизда кўтарилган масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, меҳнатга доир муносабатларга мос келадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни  ишлаб чиқиш,  амалга  ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, аҳоли ва иш берувчилар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари масалалари бўйича кенг ахборот – тушунтириш ишларини олиб бориш каби устивор вазифалар ва фаолият йўналишлари белгиланган.  

Қўшимча қилиб шуни таъкидлаб ўтамизки, Меҳнат кодексининг 9-моддасига биноан, меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини ЎзР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг худудий органлари амалга оширишини эътиборга олиб, юқорида қайд этилган вазирликка мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.  

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика