Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхонанинг таъсисчиси ва ходими бўлган шахснинг корхона олдида қарзи бўла туриб, янги қарз беришимиз мумкинми?
МЧЖнинг таъсисчиси корхонада омборхона мудири бўлиб ишлайди. 2016 йилнинг худди шу вақтида унинг ўғли учун шартнома асосида ўқиш учун тўлов ўтказиб берилди ва 50% дан ошмаган ҳолда ойлигидан бугунги кунгача ушлаб келяпман.Ҳозир яна ўқиш учун контракт суммасини тўлашни сўраяпти. Аммо ҳали корхона олдида қарзи ёпилмаган. 1. Контракт суммасини ойлигидан 100% олиб колишим мумкинми? 2. Контракт пулини ўтказиб беришимнинг яна қандай йули бор ?


Ответы экспертов
Ответов: 186
29.09.2017

Масъулияти чекланган  жамиятнинг таъсисчиси корхонада омборхона мудири лавозимида ишласа, демак корхона ва у ўртасида меҳнат муносабатлари мавжуд. Ходимнинг иш ҳақидан унинг розилиги билан ёки суд қарорига асосан ушлаб қолиниши мумкин (МКнинг 164-м.1-қ.). Қонунчиликда, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим, деб белгиланган (МКнинг 164-м.3-қ.). Демак, ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш масаласи қарз шартномасида ёки унинг аризасида акс эттирилиши лозим.

Ходимнинг корхона олдидаги биринчи қарз шартномаси асосида вужудга келган қарз суммаси тўланмасдан янги қарз шртномасини тузиш -тузмаслик масаласини корхона раҳбари ҳал қилиши керак. Зеро, битимлар тузиш МЧЖнинг ижро этувчи органи (директор ёки дирекция) ваколатига киради (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қ-н 39-м.). Қонунчиликда бу борада чекловлар мавжуд эмас.

Шахс ходим сифатида эмас, балки таъсисчиси сифатида корхонадан қарз суммасини олмоқчи бўлса, таъсисчи ва корхона ўртасида қарз шартномаси тузилиб, қарз суммаси таъсисчига тегишли дивидендлар суммасидан ушлаб қолиниши шартномада белгиланиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика