Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Логопедия хизмати кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахс ташкил этиш керакми ёки якка тартибда тадбиркор ташкил этиш керакми? 2. Фаолиятни амалга ошириш учун -алохида рухсат олиниши керак бўлган рухсатномалар ҳам мавжудми? 3. Фаолиятни амалга оширганда кандай солиқ тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлади?
Олий маълумотли логопед логопедия хизматини кўрсатмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 1118
03.10.2017

3. Давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркор (хусусий тадбиркор) қатъий белгиланган солиқ (ҚБС) ва суғурта бадалларини Солиқ кодексининг 58-бобига мувофиқ тўлайдилар.

ҚБС ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига янги ташкил қилинаётган (бошловчи) солиқ тўловчилар (ЯТТ) томонидан - давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай тақдим этилади (СКнинг 372-моддаси).

Янги рўйхатдан ўтган ЯТТ ҚБСни давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди. ҚБС тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади. Агар фаолият амалга оширилган жой учун ҚБС ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалардан фарқ қилса, у энг юқори ставка бўйича тўланади.

ҚБС ставкалари ҳар йили Президент Қарорига мувофиқ тасдиқланади. 2017 йил учун уларнинг ставкалари 27.12.2017йилдаги ПҚ-2699-сонли Қарорга 12-Илова билан тасдиқланган. Ставкалар энг кам иш ҳақига (ЭКИҲ) каррали миқдорларда белгиланган бўлиб, 2017 йилда ЭКИҲ – 149 775 сўмни ташкил этади.

Унга кўра, репетиторлик хизматига бошқа фаолият турлари сифатида ҚБС ставкалари Тошкент шаҳри учун - 2 ЭКИҲ, Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар учун-1.5 ЭКИҲ ва бошқа аҳоли пунктлари учун – 1 ЭКИҲ миқдорида этиб белгиланган.

ҚБС дан ташқари ЯТТ Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ҳар ойда 1 ЭКИҲ миқдорида суғурта бадалларини тўлаши зарур бўлади.

ҚБС ва суғурта бадалларини тўлагач, ЯТТ ихтиёрида қолган сумма унинг даромади бўлиб, улардан ҳеч қандай солиқ тўламаган ҳолда ўз ихтиёрингизга кўра фойдаланишингиз мумкин бўлади.

ЯТТ фаолиятини солиққа тортиш, ишчи ёллаш, иш ҳақи масалалари бўйича батафсил маълумотни ушбу жавоблардан ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/9327

http://vopros.norma.uz/question/8476

http://vopros.norma.uz/question/8038

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 282
02.10.2017

1-2.Маълумки, логопед деганда кичкина болалар ва катталарда нутқ нуқсонларини аниқлаш, бартараф қилиш ва уларни олдини олишга, жисмоний ва психик ривожланишдаги камчиликларни коррекциялашга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи педагог тушунилади.  

Юридик шахс ташкил этмасдан, хусусий тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати қонунчиликда белгиланган бўлиб, ушбу руйхатда “репиторлик хизматлари” мавжуд (7.01.2011й. 6-сонли ВМҚга 1-илованинг 39-банди). Фикримизча, логопед ҳам ўқитувчи бўлганлиги сабабли, якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, репититорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

Якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун Сиз фаолият оширмоқчи бўлган тумандаги “ягона дарча” марказига мурожаат қилишингиз ёки ўзингиз интернет тармоғи орқали Тизим воситасида ягона порталда белгиланган шаклда ариза тўлдириб, давлат рўйхатидан ўтишингиз мумкин (9.02.2017й. 66-сон ВМҚга 1-илова).

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика