Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Синов муддатини ўтаетган ходимга ойлик иш ҳақи қандай миқдорда белгиланади? 2.Ходим синов муддатини ўтай олмаса, ишдан бушатилган вақтда компенсация пули тўланадими? Меҳнат шартномаси тугатилаётганда меҳнат дафтарчасига қандай ёзув киритилади (яъни раҳбар мехнат дафтарчасига МКнинг 87 моддасини киритишга ҳаклими)?
Янги ходимни икки ойлик синов муддати билан ишга кабул килдик (мехгат шартномасига асосан).


Ответы экспертов
Ответов: 453
26.09.2017

I. Шуни таъкидлаш лозимки, дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас (МКнинг 85-моддаси).

Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади(МКнинг 86 - моддаси)

Демак, синов муддати даврида ходимга белгиланган меҳнат нормаси  ва меҳнат вазифалари тўлиқ бажарилганда унинг меҳнат ҳақи штат жадвалида тегишли лавозим бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.      

 II.  Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади(МКнинг 107-моддаси 1-қисми).

Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин(МКнинг 87-моддаси 1-қисми).

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатини қисқартиришга фақат шартнома тарафларининг келишуви билан йўл қўйилади (МКнинг 87-моддаси 2-қисми).

Иш берувчининг буйруғида меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ушбу Кодекснинг 87-моддаси таърифига тўла мувофиқ ҳолда ёзилиб, Кодекснинг тегишли моддаси (87-моддаси) далил қилиб кўрсатилади.

Меҳнат шартномаси синов натижаси қониқарсиз бўлганлиги муносабати билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи(МКнинг 110-моддаси) ва фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация (15 кун, ёки ундан кўпроқ ишланганда) тўланади(МКнинг 141, 151-моддалари). 

Ходимнинг меҳнат дафтарчасига “Меҳнат шартномаси бекор қилинди” деган ёзув киритилиб – меҳнат шартномасини бекор қилиш  асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди(МКнинг 81-моддаси).   

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика