Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Аҳолидан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдан ягона солиқ тўланадими? 2. Ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш (қайта ишлаш сифатида) бошқа фаолият сифатида солиққа тортиладими?
Жамиятнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш бўлиб, СКнинг 362-моддасига асосан ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланади. Жамият томонидан бугунги кунда қуйидаги фаолият турлари амалга оширилади: 1) асосий фаолияти - узум етиштириш ва уни кайта ишлаш, 2) аҳолидан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, 3) ун ишлаб чиқариш (Қозоғистондан импорт қилинган буғдой асосида).


Ответы экспертов
Ответов: 481
29.09.2017

Одатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳолидан сотиб олишда харид қилувчи корхона ва жисмоний шахс ўрталарида нақд пуллик ҳисоб китаблар амалга оширилади. Аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга сотиб олиш учун контрактация шартномаси тузилиши лозим.

Контрактация шартномаси бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи (жисмоний шахс ёки дехқон хўжалиги) бундай маҳсулотларни қайта ишлаш ёки сотиш учун харид қилувчи корхонага келишилган муддатларда бериш мажбуриятини олади, тайёрловчи эса муайян нарх бўйича келишилган муддатларда ҳақ тўлаб ушбу маҳсулотларни сотиб олиш мажбуриятини олади (ВМнинг 04.09.2003й. 383-сонли қарори 1-иловаси).

Ўз навбатида контрактация шартномаси аҳоли билан ҳисоб китобларни амалга ошириш учун банкдаги ҳисоб рақамлардан нақд пул маблағларини ечиб олишга асос бўлади.

Контрактация шартномалари асосида аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб, экспортга жўнатиш фаолиятини амалга оширишда корхонангиз тайёрловчи корхона сифатида қаралади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва улар бўйича ягона солиқ тўловини тўлаши лозим (СКнинг 363-мод. 8-қисм).

Шунинг учун корхонангиз аҳолидан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда ун ишлаб чиқариш фаолиятлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ушбу фаолият турлари буйича ягона солиқ тўловини тўлаши лозим.

Бунда:

  • тайёрловчи фаолият тури бўйича ЯСТ экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилган ялпи даромаддан – 33% солиқ ставкада ҳисоблаб чиқарилади;
  • ун ишлаб чиқариш фаолият тури бўйича эса ЯСТ ялпи тушумдан – 5% солиқ ставкада ҳисоблаб чиқарилади (СКнинг 355-мод., ПҚ-2699 10-1-иловаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика