Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағларини 06.09.2017 йил ҳолатига қайта баҳолаш натижасида олган фойдасига қандай бухгалтерия проводкалари берилади?


Ответы экспертов
Ответов: 481
26.09.2017

Валюта моддалари бўйича ижобий курс фарқи - 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счётининг кредетида акс эттирилади.

Чет эл валютасида ифодаланган активлар бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида сўмларга қайта ҳисобланиши керак, уларнинг қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш ана шу чет эл валютаси учун сўмга нисбатан Марказий банк курси бўйича амалга оширилади (22-сон БҲМС 8, 9-бандлари).

Корхонанинг банкдаги депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари қайта баҳолаш ва курс фарқини белгилаш мақсадида баланснинг валюта моддаларига киритилади. Баланснинг валюта моддалари ҳар ойи ҳисобот ойининг охирги санаси ва хўжалик операцияларни амалга ошириш санасида Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланади (АВда 17.09.2004 й. 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 17-банди).

Масалан, корхона ҳисобрақамда 1000 АҚШ доллари миқдорида валюта маблағи мавжуд, август ойининг сўнгги кунида курс 4210,35 сўмга, сентябрь ойининг сўнгги санасида дейлик 8 100 сўмга тенг бўлди.

Сентябрь ойининг охирги санасига қайта баҳоланганда ушбу валюта маблағларидан ҳосил бўлган курс фарқига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси берилади (тўғри олиб бориш усули қўлланилганда):

Дебет

Кредит

Суммаси

5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари”

9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар"

3 889 650 сўм

Инобатга олингки, ЎзР Президенти Фармони (02.09.2017й. ПФ-5177-сон 7-банди) билан хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағларини қайта баҳолаш натижасида олган фойдаси солиққа тортиш базасига киритилмайдиган вақтинча тартиб (2018 йилнинг 1 июлига қадар) белгиланиши назарда тутилган. Шунга кўра, у бўйича юзага келган ижобий курс фарқи солиққа тортилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика