Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ҳайдовчиларга тоифа (даража) тўлаш тўғрисида йўрқнома ёки бирор-бир ҳужжат борми, Ҳайдовчиларга берилган тоифа қандай тартибда тўланади?


Ответы экспертов
Ответов: 42
20.11.2017

Меҳнат Вазирлигининг 26.02.1993 йилдаги 2/19-сон Қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари”нинг 6-бандига мувофиқ юк машиналари ва енгил автомобиллар, автобуслар ҳайдовчиларига улар ҳайдовчи сифатида ишлаган вақт учун белгиланган тариф ставкасига нисбатан қуйидаги миқдорларда малака синфи ойлик устамаси тўланади:

- 2-малака синфи ҳайдовчиларига – 10 %;

- 1-малака синфи ҳайдовчиларига -25 %.

Ушбу норматив ҳужжат  18.03.1996 йилдаги 103-сон ВМҚнинг 2-бандига асосан ҳозиргача амал қилиб келмоқда.

Учинчи, иккинчи ва биринчи малака синфи муайан тоифилардаги транспорт воситаларини ҳайдаш ҳуқуқини берувчи белги қўйилган ("В", "С”, “Д”, “Е”) ҳайдовчилик гувоҳномасини олган автомобиль ҳайдовчиларига берилиши мумкин.

Ҳайдовчига малака синфи бериш ёки уни ошириш масаласи ўқиб чиққан ходимнинг аризаси ҳамда тегишли бўлинма раҳбарининг тақдимоти асосида корхона (ташкилот) малака комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

1-малака синфи ходим шу корхонада 2-малака синфига эга автомобиль ҳайдовчиси сифатида камида 2 йил узлуксиз иш стажига эга бўлганида берилиши мумкин. 2-малака синфи эса ходим шу корхонада 3-малака синфи автомобиль ҳайдовчиси сифатида камида 3 йил узлуксиз иш стажига эга бўлганида берилиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика