Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар корхонамиз чармдан тикилган ярим тайёр поябзал маҳсулотларини ички бозорда сотса, ёки экспорт қилса, қайси қарор бўйича имтиёз қўллаш мумкин?
Корхона (МЧЖ) ЯСТ тўловчиси, асосий фаолияти - ҳар хил турдаги поябзал ишлаб чиқариш. Биносининг маълум бир қисмини ижарага берган. Буюртмачилар чармдан тикилган поябзаллар моделлари загатовкасини (ярим тайёр маҳсулот) сотиб олмоқда. Бу маҳсулот ЯСТ бўйича имтиёзга эгами? Экспорт қилиш мақсадида чет эл фирмалари билан шартнома тузмоқчимиз. Агар корхонамиз чармдан тикилган ярим тайёр поябзал маҳсулотларини экспорт қилмоқчи бўлса, қайси қарор бўйича имтиёз қўллаш мумкин?


Ответы экспертов
Ответов: 665
09.10.2017

2018 йил 1 январгача бўлган даврга пойабзал ва уни ишлаб чиқариш учун материаллар ишлаб чиқаришда ЯСТ бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун корхонангиз қуйидаги талабларга жавоб бериши керак*:

- микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кириши;

-сотув умумий ҳажмида белгиланган рўйхатдаги товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этиши.

Пойабзал ва уни ишлаб чиқариш учун материаллар рўйхатидаги имтиёзли товарларга қуйидагилар киритилган:

  • Болалар пойабзали;
  • Аёллар пойабзали;
  • Эркаклар пойабзали;
  • Спорт пойабзали;
  • Гусарбоп пойабзал;
  • Полиуретан, резина ва поливинилхлориддан пойабзалнинг тагчармлари;
  • Пойабзал қолиплари;
  • Пойабзал елими;
  • Пойабзал михлари;
  • Супинатор ва фурнитура;
  • Чармкартон;
  • Табиий чарм;
  • Сунъий чарм;
  • Резинали пойабзал (калишлардан ташқари);

Демак, корхонангиз кичик бизнес субъекти бўлса, ва ушбу рўйхатда қўрсатилган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлса, у ЯСТ тўлашдан бутунлай озод этилади. Имтиёздан фойдаланиш тартиби билан бу ерда батафсил танишишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/3491

http://vopros.norma.uz/question/8562·

Агар корхонангиз сотаётган ярим тайёр пойабзаллар ушбу рўйхатдаги товарлар туркумига кирмаса, уларни сотишда ЯСТдан озод этилмайди. Аммо, ўзи ишлаб чиқарган товарларни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт ҳажмидан келиб чиқиб ЯСТнинг пасайтирилган ставкалари белгиланган. Яъни иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги экспортни амалга оширмайдиган корхоналар учун ЯСТ ставкаси 5% этиб белгиланган бўлса, худди шу тармоқдаги корхонанинг экспорт ҳажми сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлса, ЯСТ ставкаси 30%га пасайтирилади. 30% дан кўпни ташкил этувчи корхоналар учун ЯСТ ставкаси белгиланган ставка 50%га пасайтирилади (27.12.2016й. ПҚ-2699-сон Қарорга 10-1-илова).

________________________________________________________________

* 28.01.2009й. ПҚ-1050-сон Қарори; АВ томонидан 31.03.2009 й. 1932-сон билан рўйхатга олинган Низом.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика