Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Воситачилик шартномаси бўйича валюта кўчирилган кун билан товар импорт қилинган кун ўртасида келиб чиққан курс фарқларини юкни қабул қилиб олувчи томонидан ҳисобга олинса бўладими? Бунда бухгалтерия ҳисобида қанақа проводкалар берилади ва қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? 2. Жамият Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро комиссион шартнома тузиб, ишлаб чиқарувчидан товарларни олиб улгуржи равишда савдони амалга оширса бўладими? Бунда солиқ қонунчилигига асосан қандай оқибатлар юзага келади?
Жамият ўз эркин валютаси мавжуд бўлган корхона билан ўзаро воситачилик шартномасини тузиб, шунга асосан дори воситаларини импорт қилиб улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланмоқчи. Ушбу корхоналар билан шартнома тузилганидан сўнг валюта кўчирилган кун билан товар импорт қилинган кун ўртасида валюта курси ўртасида фарқ чиқади.


Ответы экспертов
Ответов: 286
11.10.2017

1.Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Комитент воситачига ҳақ тўлаши ҳамда воситачилик топшириғини бажариш юзасидан воситачи сарфлаган суммаларни тўлаши шарт (ФКнинг 832, 833 ва 842-моддалари).

Қомитент корхонасида валюта кўчирилган кун билан товар импорт қилинган кун ўртасида келиб чиққан курс фарқлари воситачилик шартномаси шартларидан келиб чиқиб ҳисобга олинади.

Агар воситачилик шартномаси бўйича комитент ва воситачи ўрталарида ҳисоб китоблар импорт товарлар келиб тушган кундаги Марказий банкнинг валюта курси бўйича амалга оширилиши белгиланган бўлса, унда комитентда валюта курс фарқлари юзага келмайди.

Агарда шартнома шартлари бўйича комитент воситачи корхонага импорт товарларнинг валютадаги қийматини олдиндан миллий валютада воситачига тўловлар амалга оширилган кундаги Марказий банкнинг валюта курси бўйича тўлаб берилган бўлса, унда воситачига тўловлар амалга оширилган кундаги ва импорт товарлар келиб тушган кундаги валюта курслари ўртасида келиб чиқадиган курс фарқлари комитентнинг молиявий натижаларида акс эттирилади.

Масалан, воситачилик шартномаси бўйича комитент воситачига 1 000 АҚШ долларлик импорт товарларнинг қийматини олдиндан 2017 йил 30 августда миллий валютада тўлов амалга оширилган кундаги МБнинг 1$=4210,35 сўм курси бўйича тўлаб берган. Воситачи импорт товарларнинг сотувчисига ўз валюта маблағлари ҳисобидан 1 000 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширган. Импорт товарлар 2017 йил 10 сентябрда келиб тушган ва ИМ-40 «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида МБнинг 1$=8100 сўм курси бўйича расмийлаштирилган.

Бу ҳолатда комитентнинг бухгалтерия ҳисобида импорт товарларнинг кирими қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Сумма

АҚШ долл./сўмда

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Воситачи корхонага импорт товарлар қийматини олдиндан тўлаб бериш

МБнинг тўловлар амалга оширилган кундаги 1$=4210,35сўм валюта курси бўйича

1 000$

4 210 350

4890

«Бошқа дебиторлар карзлари»

5110

«Ҳисоб-китоб счёти»

Импорт товарларнинг кирими

1 000$

8 100 000

2910

«Омбордаги товарлар»

4890

«Бошқа дебиторлар карзлари»

Воситачига тўланган бўнакнинг қайта ҳисобланиши натижасида келиб чиққан курс фарқи

3 889 650

4890

«Бошқа дебиторлар карзлари»

9540

«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

Савдо корхоналари ходимларнинг сонидан қатъи назар Ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўловчилари ҳисобланади (СКнинг 350-моддаси). ЯСТ тўловчи корхоналар учун баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади. Курс фарқлари ижобий сальдоси бошқа даромадлар таркибида солиқ солиш базасига кўшилган ҳолда асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиққа тортилади (СКнинг 355, 353-моддалари).

2. Ҳа, жамиятингиз Ўзбекистонда дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро воситачилик шартнома тузиб, ишлаб чиқарувчидан товарларни олиб улгуржи равишда савдони амалга ошириши мумкин. Бундай савдо операциялари қонунчиликда тақиқланмаган.

Бунда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи савдоси, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Воситачилик шартномалари бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун солиқ солиш объекти бўлиб воситачилик хизматлар учун ҳақ суммаси ҳисобланади (СКнинг 355-моддаси) ва ўрнатилган 33% солиқ ставкасида ЯСТга тортилади (ПҚ-2699 10-1-иловаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика