Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖ шаклидаги корхонани оилавий корхона шаклига ўтказиш мумкинми?
МЧЖ шаклидаги корхонамиз ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Устав жамғармамиз 17 млрд. сумдан ортиқ.Таъсисчиларимиз 4 та жисмоний шахс ва 3 юридик шахсдан иборат. Агар таъсисчилар уз улушларини баланс қийматида битта таъсисчига утказса МЧЖ оилавий корхона шаклига ўтиши мумкинми? Мазкур ҳолатда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? Оилавий корхона ташкил этилгандан кийин қандай солиқ имтиёзлари бор? Оилавий корхонанинг ҳуқуқий жавобгарлиги қандай булади?


Ответы экспертов
Ответов: 192
06.10.2017

Масъулияти чекланган жамиятнинг (кейинги матнда- МЧЖ) иштирокчиси  устав фондидаги  ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотишга ёки ўзга тарзда улар фойдасига воз кечишга ҳақлидир («Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қ-н 20-м.). Агарда барча таъсисчилар ўз улушларини жамиятнинг битта таъсисчига сотсалар ёки бошқача тарзда унинг фойдасига воз кечсалар, жамиятда битта иштирокчи қолади. Мазкур ягона таъсисчи жамиятни қайта тузиш[1] ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Масалан, битта иштирокчига эга бўлган МЧЖ хусусий корхонага айлантирилиб қайта ташкил қилиниши мумкин (кўрсатилган қонуннинг 54-м.).

Бирок, ягона таъсисчига эга бўлган МЧЖ оилавий корхонага айлантирилиши мумкин эмас. Зеро, оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак (“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қ-н 4-м. 6-қ., кейинги матнда -Қонун). Бундан ташқари, оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин (Қонуннинг 5-м., 1-қ.).


[1] яъни жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартириб тузиш

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика