Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Сотиб олувчи МЧЖ олди-сотди шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишим, нотариал тасдиклатишим шарт эдими? Сотаётган МЧЖ бинони сотишда таъсисчилардан рухсат олган-олмаганлигини менга номаълум. Корхона маъмурий бинони сотиб олиши қонунийми?
Мен МЧЖ шаклидаги ишлаб чикариш корхонасининг раҳбариман. 2015 йилда бир МЧЖдан 60.000.000 сумга маъмурий бинони олди-сотди шартномасига асосан сотиб олдим (иккаламиз хам МЧЖ булганлигимиз учун шартнома нотариал тасдикланмади) Лекин, сотувчи МЧЖ 60.000.000 сумни олгандан кейин бинони менинг корхонам балансига расмийлаштириб бермасдан буйин товлаб келди. 2017 йил иктисодий судга мурожаат қилдим, натижада сотувчига бинони менинг корхонам номига расмийлаштириш буйича мажбурият юклаш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди. Кейин сотувчи МЧЖ кассация тартибида ариза бериб, олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланмаган, корхонанинг таъсисчилари розилиги олинмаган деган важлар билан чикишди.


Ответы экспертов
Ответов: 192
09.10.2017

Маълумки, кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасига асосан сотувчи ер участкаси, бино, иншоот, квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб топширишни  ўз зиммасига олади (ФКнинг 479-м). Мазкур шартнома тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади (ФКнинг 480-м.). Иккита юридик шахс ўртасида тузилган маъмурий бинони олди-сотди шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши борасида қонунчиликда талаб йўқ, демак ушбу шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши шарт эмас.

Бироқ, шартнома асосида кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи Сизнинг корхонангизга ўтганлиги  давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФКнинг 481-м). Кўчмас мулк кадастри бу борада масъул орган бўлиб, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади. Умумий қоидага кўра, олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин томонлар ўртасида бинони топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилиши керак эди. Мазкур иккита ҳужжат сотиб олувчининг бинога бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлар эди (7.01.2014й. 1-сон ВМҚга 1-илованинг 42-б., кейинги матнда- Низом).  

Шартнома тарафлари ўртасида низо бўлганли сабабли, сотувчига бинога бўлган ҳуқуқни сотиб олувчи номига  давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги суд қарори бинога булган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади (Низомнинг 42-б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика