Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Тошкент шаҳрида умумий шаклдаги ишончнома расмийлаштирсам бўладими?
Тошкентда кариндошим номидаги уйга, уни доим безовта қилмаслик учун, умумий шаклдаги ишончнома расмийлаштириб, оиламни вақтинчалик рўйхатга қўймокчи эдим.


Ответы экспертов
Ответов: 1328
11.10.2017

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) (бундан буён матнда ТШИИБ деб юритилади) хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда ХЧКваФРБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мувофиқ шаклда уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар, шунингдек мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчиларидан ташқари);

турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси.

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) яқин қариндоши (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) бўлса, турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой ёхуд унинг бир қисми мулкдорининг (мулкдорларининг) қариндошлик даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилади.

Агар яқин қариндошлар ўртасида уй-жойни текин фойдаланишга бериш нотариал тартибда тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилган бўлса, вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу шартноманинг нусхаси тақдим этилиши мумкин. Бунда уларнинг яқин қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли турар жой майдонига вақтинча ҳисобга олиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади (АВ 28.06.2016 й. 2804-сон билан рўйх.ол. Йўриқнома).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика