Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хусусий очилган мактабгача таълим муассасалари ва хусусий мактаблар ягона солиқ тизимига ўтиши мумкинми? Мумкин бўлса, ягона солиқни қандай ставкада тўлайдилар?


Ответы экспертов
Ответов: 481
13.10.2017

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти ягона солиқ тизимига ўта олмаслигининг ягона сабаби – унинг  ташкилий-ҳуқуқий шакли нодавлат таълим муассасалигида эди. Чунки ҳуқуқий жиҳатдан, муассаса нотижорат ташкилоти бўлиб, нотижорат ташкилотларига кичик бизнес субъекти мақоми берилмас, ва мос равишда, улар тижорий фаолият билан шуғулланганда ягона солиқ тўловчилари бўла олмас эди. Бу ҳақда экспертимиз фикр-мулоҳазалари билан “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 5 (1173)-сонида (2017 й. 31 январь) танишишингиз мумкин.

15.09.2017 й. ПҚ-3276-сонли Қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахслар томонидан мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, нодавлат таълим хизматлари кўрсатишни лицензия асосида амалга ошириш тартибини жорий этилиши белгиланди.

Демак, хусусий мактабгача  ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти доирасида ягона солиқ тўлови тизимига ўтишингиз учун корхонангизнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини бошқа шаклга ўтказиш зарур, масалан МЧЖ, хусусий корхона, оилавий корхона каби.

Шундан сўнг, корхонангиз асосий фаолияти бўйича кичик бизнес субъектлари учун белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ягона солиқ тўловини тадбиқ этиши мумкин.

 Айтиб ўтиш жоизки, ПҚ-3276-сонли Қарорга мувофиқ мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2018 йил 1 январидан 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда қуйидаги тўловлардан озод қилинган:

  • барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари). Бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилади;
  • меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўлов.

Солиқ ставкаларига келсак, улар келгуси йил учун жорий йилнинг сўнггида ЎзР Президентининг кейинги йил учун асосий макроиқтисодий Кўрсаткичлари прогнози ва давлат Бюджети параметрлари тўғрисидаги Қарори билан тасдиқланади.

Хулоса қилиб айтганда, ташкилотингиз қайси солиқ тизимида бўлишидан қатъий назар, у юқорида келтирилган солиқ имтиёзларидан фойдаланишга ҳақли. Имтиёз 2018 йилнинг январидан эътиборан тадбиқ этилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика