Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. "Узбекенгилсаноат" ДАК таркибида бўлмаган корхона ўз эхтиёжлари учун эхтиёт қисм ва ёрдамчи материалларни импорт асосида олиб келганида божхона тўловларидан озод этиладими? Текстиль корхоналари учун қайси турдаги эхтиёт қисм (запчасть), ёрдамчи материал ва бошқаларни олиб кириш учун имтиёз мавжуд? 2. Корхонамиз томонидан ички бозорда қалава ип сотишда ҚҚСни нул ставкада сотиши мумкинми? Агарда сотиб олувчи текстиль корхона "Узбекенгилсаноат" таркибидаги ёки унинг аъзоси бўлса у ҳолда ҚҚС кайси ставкада кўрсатилади? 3. Корхонамиз ўзи ишлаб чиқарган қалава ип махсулотини жисмоний шахсга накд пулга сотиш ҳуқуқига эгами? Бу ҳолатда қонунчилик талаблари қандай?
Корхонамиз пахта толасидан қалава ип ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Ягона солиқ тўлови ва ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланади. "Узбекенгилсаноат" ДАКга аъзо эмас. Президентининг 29.09.2017 йилдаги УП-5197-сонли Фармонига асосан 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сонли ва 25.04.2004 йилдаги Вазирлар Махкамасининг 141-сонли қарорларига тегишли ўзгартириш киритилиб, текстил корхоналарига бир қатор имтиёзлар берилди. 1. Текстил корхоналари томонидан чет элдан импорт асосида олиб келинган ёрдамчи материал, эхтиёт кисм ва бошқаларга божхона божлари тўлашдан озод этиш 2. Текстил корхоналари томонидан ички бозорда (Ўзбекистон Республикаси худудида) ўзлари ишлаб чиқарган товарларни сотишда қўшилган қиймат солиғини 0 ставкада сотиш кўрсатиб ўтилган.


Ответы экспертов
Ответов: 288
23.10.2017

1. Президентнинг 28.03.2011й. ПҚ-1512-сонли қарорида ва Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2004й. 141-сонли қарорига асосан чет элдан импорт асосида олиб келинаётган химикатлар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуарлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган бошқа ёрдамчи материаллар божхона божлари тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар фақат "Ўзбекенгилсаноат" ДАК таркибига кирувчи корхоналар учун белгиланган.

"Ўзбекенгилсаноат" ДАК таркибига кирмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун текстил маҳсулотларини ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё ва материалларни, эхтиёт кисм ва бошқаларни импорт қилишда амалдаги қонун хужжатларида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар кўзда тутилмаган.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2004й. 141-сонли қарорига (ва унга киритилган ўзгартиришларга) асосан "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) ҚҚСни нул ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда харид қилишига рухсат берилган.

Шунинг учун сизнинг корхонангиз ўзида ишлаб чиқарилган қалава ип маҳсулотларини ички бозорда:

  •  "Ўзбекенгилсаноат" ДАК корхоналарига ҚҚСни нул ставкасини қўллаган ҳолда;
  •  бошқа корхоналарга ҚҚСни белгиланган 20% ставкасини қўллаган ҳолда сотиши мумкин.

3. Ҳа, корхонангиз ўзида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни (қалава ип ва бошқаларни) пировард истеъмолчиларга шу жумладан жисмоний шахсларга нақд пулга доналаб ёки унча кўп бўлмаган миқдорда сотиши мумкин.

Бунда корхонангиз ВМнинг 13.02.2003й. 75-сонли қарори билан тасдиқланган чакана савдо қоидаларига риоя қилиши лозим, жумладан:

  •  ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турғун савдо шахобчаси орқали сотилиши;
  •  харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши;
  •  савдо объектида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика