Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Биз балансимиздаги мазкур автомобилни унинг қолдиқ қийматидан паст нархга реализция қилишга ҳақлимизми ва ушбу ҳолатда қандай солиқ оқ юзага келади?
ЯСТ тўловчи корхонамиз 2013 йилдан буён керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. 2016 йил август ойида LACETTI русумли автомобилни 61 млн. сўмга харид қилдик. 2017 йил 01 октябрь ҳолатига ушбу автомобилнинг қолдик қиймати 45,67 млн. сўмни ташкил этади.


Ответы экспертов
Ответов: 16
20.10.2017

Ҳақиқатдан ҳам, сиз корхонангиз балансида мавжуд бўлган тегишли мол-мулкларни ўз ихтиёрингиз билан тасарруф қилишингиз, жумладан реализация қилишингиз қонун ҳужжатларида чекланмаган.

Хусусан, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак (ВМнинг 07.03.2006й 38-сонли қарори).

Сиз томонингиздан автомобиль реализация қилинганда, албатта қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

Энди солиқ оқибатларига келсак, 5-сон БҲМС "Асосий воситалар"га кўра (АВда 20.01.2004 й. 1299-сон билан рўйхатга олинган) асосий воситалар реализациясидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий воситаларни реализация қилишдан олинган тушум билан уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида, асосий воситаларни реализация қилиш харажатлари ва қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади (53-банд).

Ягона солиқ тўлови тўловчиларида асосий воситаларни реализация қилиш чоғида солиқ оқибатлари фақат реализациядан фойда мавжуд бўлгандагина вужудга келади - у корхонанинг бошқа даромадларига киритилади ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 132, 133 ва 355-моддалари). ЯСТ ҳисоб-китобида асосий воситанинг чиқиб кетишидан зарар ҳисобга олинмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика