Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
19 кун иш ҳақи сақланмаган таътил ва 5 кун ишлаган даври учун фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланиши керакми?
Ходим 01.07.2016й. -30.06.2017й. иш йили учун 2017 йил июлда (19 июлгача) отпускада бўлди. Қолган даврда иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиб, фақатгина сентябрнинг охирида 5 кун ишлади. 30.09.2017й. дан ходим ишдан бўшади. 19 кун иш ҳақи сақланмаган таътил ва 5 кун ишлаган даври учун фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланиши керакми?


Ответы экспертов
Ответов: 481
16.10.2017

Йўқ, ушбу давр учун фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланилмайди.

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда ишланган ойлар сифатида 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг 171-моддаси).

Шунга кўра ходим ой давомида 5 иш куни, 7 календар куни ишлаганини ҳисобга олиб, унинг ушбу ишлаган даври меҳнат таътили ҳисобланувчи иш стажига киритилмайди. Шунингдек, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати 2 ҳафтадан кўп бўлган таътиллар ҳам йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилмайди (МКнинг 142-моддаси). Шунга кўра, ходим 19 кун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлган даври учун ҳам компенсация ҳисобланмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика