Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар ходим сменалик иш режимида ишласа, яъни бир кун иш, икки кун дам шаклида ишласа, унга ҳам шундай ҳуқуқ бериладими? Агар берилса қандай шаклда (хафтадаги битта сменасига чиқмаслик шаклидами ёки хафтада дам олган кунларининг бир куни ҳисобиданми, иш ҳақи сақланган ҳолда) берилади?
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига мувофиқ бекор қилиниши бўйича унга икки ой олдин берилаётган огоҳлантириш хати берилади. Унда МКнинг 102-моддасига кўра ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилиши керак.


Ответы экспертов
Ответов: 452
23.10.2017

Сменали иш - алоҳида иш режими. Шу сабабли меҳнат шартларини ўзгартирган ҳолда бундай режимга ўтиш МКнинг 88, 89-моддаларида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилган бўлиши керак.

Сменали иш режими ишлаб чиқариш жараёнининг сутка давомида узлуксиз давом этишини назарда тутади (бир-бирининг ўрнига келувчи ходимлар гуруҳи ишни бажаради).

Сменали иш режимига ўтаётганда иш берувчининг ҳаракатлари қуйидагича:

1. Сменали иш режими жорий этилиши тўғрисида буйруқ чиқарилади. Унда сменали режим белгиланадиган лавозимлар, сменали иш муддатлари ва жорий этиш таомили кўрсатилади. Агар ташкилотда сменали иш илк бор жорий этилаётган бўлса, у жорий этилишидан камида 2 ой олдин буйруқ чиқарилади.

Барча ходимлар сменали режимда ишлашга розилик билдирган ҳолда меҳнат шартномаларига қўшимча келишувлар расмийлаштирилгани заҳоти улар учун жорий этилиши мумкин.

2. Шартлар ички меҳнат тартиби қоидаларида мустаҳкамлаб қўйилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

бундай режим белгиланадиган ходимларнинг тоифалари;

суткадаги сменалар сони;

иш ҳафтаси муддати;

кундалик, шу жумладан тўлиқ бўлмаган смена муддати;

ҳар бир сменада ишнинг бошланиш ва якунланиш вақти;

ишдаги танаффуслар вақти;

ишланадиган ва ишланмайдиган кунларнинг кетма-кетлиги;

ходимларнинг бир сменадан бошқасидаги ишга ўтиш тартиби;

сменачи келмаганда ходимнинг хатти-ҳаракатлари;

жамланган иш вақтини жорий этиш тартиби (бундай ҳисоб жорий этилган ҳолда).

3. Сменали иш графиги тузилади. Бунда қуйидаги қоидаларни ҳисобга олиш зарур:

смена муддати белгиланган норма - 12 соатдан ошмаслиги лозим (МКнинг 123-моддаси);

кундалик иш муддати - байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида сменалар барча ходимлар учун 1 соатга қисқартирилади (МКнинг 121, 131-моддалари);

тунги вақтдаги смена муддати 1 соатга қисқартирилади (МКнинг 122-моддаси);

ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади (МКнинг 120-моддаси);

ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас (МКнинг 128-моддаси).

Сменали ишда ходимларнинг ҳар бир гуруҳи сменали иш графигига мувофиқ белгиланган иш вақти муддати давомида ишлаши керак.

Сменали ишда иш берувчи ходимларга қуйидаги қўшимча тўловларни тўлайди:

- тунги вақтда (соат 22.00 дан 6.00 гача) ишлаганлиги учун. Ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади (МКнинг 122, 158-моддалари);

- иш вақтидан ташқари (ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ортиқча) иш учун - камида икки ҳисса миқдорида (МКнинг 157-моддаси);

- дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун - камида икки ҳисса миқдорида (МКнинг 157-моддаси).

Агар иш графигига мувофиқ смена шанба ёки якшанбага тўғри келиб қолса, бу кун оддий иш куни ҳисобланади. Бинобарин, унинг учун бир ҳисса миқдорида иш ҳақи ҳисоблаб ёзилади.

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБИ

Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт (МКнинг 125-моддаси).

Иш вақтини ҳисобга олиш табели бундай ҳисобни тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Иш вақтини ҳисоблаб чиқаришда ходим ҳақиқатда ишлаган кунларгина инобатга олинади.

Иш вақти ҳисобини бузганлик учун айбдор мансабдор шахслар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилади.

Меҳнат муносабатлари иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинаётганда ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади (МКнинг 102-моддаси). Ушбу ҳуқуқ иш режимидан қатъий назар барча ходимлар учун кафолатланади.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика