Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ташкилотда бўлим бошлиғининг бўш лавозими пайдо бўлди. Раҳбар унга корхона ходимини тайинламоқчи, бироқ бошида уни бошлиқ вазифасини бажарувчи қилмоқчи. Бу қандай расмийлаштирилади?


Ответы экспертов
Ответов: 119
26.10.2017

Ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланган ташкилотда ўриндошлик асосида ишлашга вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини бажаришда ёки бўш лавозимдаги ишни бажаришда йўл қўйилади (18.10.2012 й. ВМҚга 1-илованинг 5-банди, кейинги ўринда - Низом).

Бўлим бошлиғининг бўш иш ўрнига иш берувчи амалдаги ходимини қўшимча вазифалар юклаш ёки ички ўриндошлик шартлари асосида жалб этиши мумкин. Қўшимча вазифалар юкланганда ходим зиммасига бўш иш ўрни учун мўлжалланган ишларни бажариш вазифаси юкланади. Бунда ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган амалдаги шартномага биноан штат ходимининг ўз вазифаси бўйича маошига қўшимча иш ҳақи тўланади.

Ички ўриндошликда ходим янги меҳнат шартномасига (эскиси тугатилмайди) биноан янги вазифаларини ишдан бўш вақтида бажариш шарти билан қабул қилинади ҳамда мазкур шартномада иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади (Низомнинг 8-банди). Шу билан бирга ходимнинг қўшимча ишни эплай олиш бўйича малака ва қобилиятлари, маълумоти инобатга олинади.

Юқоридаги иккала ҳолатда ҳам иш берувчининг тегишли буйруғи расмийлаштирилади.

Бюджет ташкилотлари учун қўшимча вазифалар юклаш ва ички ўриндошлик бўйича қонунчиликда айрим чекловлар киритилганлигини инобатга олиш лозим. Жумладан, касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаш, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, бюджет ташкилоти ходимларининг иш ҳажмини кўпайтириш ЎзР Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланган касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади (Низомнинг 21-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика