Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Офис мебеллари яроқсиз бўлиб қолганда қандай ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқарилиб, бухгалтерияда акс эттирилади? Улар реализация қилингандачи?
Корхонамиз МЧЖ. Офис жиҳозларини (кресло, стол, диван) 10.80 счетга қабул қилганмиз.


Ответы экспертов
Ответов: 481
23.10.2017

Офис мебеллар фойдаланишга топширилган пайтда, уларнинг қиймати давр харажатларига (9400счетга) тўлиқ ҳисобдан чиқарилиши керак (4-сон БҲМСнинг 59-банди). Яъни улар 1080 счетдан чиқарилади.

Кейин ташкилот томонидан оддий шакл бўйича (бир томонлама тартибда), таннархи бўйича номлар (номенклатура рақамлари) ёки гуруҳлар (йириклаштирилган комплектлар) кесимида тезкор миқдорий ҳисоб юритилади. Ҳисоб балансдан ташқари 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётида юритилади (21-сон БҲМСга 2-илованинг 449-банди). Бунда фойдаланишга келиб тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойи (бўлинмалар бўйича) ва улардан фойдаланиш муддати мобайнида моддий жавобгар шахслар кўрсатилади.

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш)га яроқсиз бўлган ҳолда уларнинг 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётидан ҳисобдан чиқарилиши тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида амалга оширилади.

Ҳисобдан чиқариш далолатномасида қуйидагилар кўрсатилади:

  •  ҳисобдан чиқадиган жиҳозларнинг номи ва уларнинг ажратиб турадиган белгилари;
  •  сони;
  •  ҳақиқий таннарҳи;
  •  белгиланган сақлаш муддати;
  •  уларнинг келиб тушиш санаси (ой, йил);
  •  ҳисобдан чиқариш сабаби;
  • айбдор шахслар бўлса, улардан моддий зарарни ундириш тўғрисидаги маълумотнома.

Далолатнома корхона раҳбари ёки унинг вакил шахси томонидан тасдиқланади.

Далолатнома асосида балансдан ташқари 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счёти кредитида инвентарларнинг ҳисобдан чиқарилганлиги акс эттирилади.

Ўзининг истеъмолчилик хусусиятини йўқотган буюмларнинг қолдиқлари маҳсусланган корхоналарга қайта ишлашга, утилизацияга ёки кўмишга ўтказиш лозим.

Фойдаланишда бўлган жиҳозларни сотиш ҳақида батафсил газетамиз саҳифасида ўқишингиз мумкин:

 “Балансдан ташқаридаги ТМБ: сотишни расмийлаштирамиз”, СБХ газетаси, 25-26 (1193-1194)-сон 2017 й. 20 июнь.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика