Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Экспорт шартномасига асосан сотилаётган маҳсулотни чет эллик харидорнинг манзилига қадар суғурталашда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Ўз ишлаб чиқарган маҳсулотини экспорт қилувчи ЎзР резиденти – юридик шахс, чет эллик харидорга FCA (Инкотермс-2010) шартларида маҳсулот экспорт қилмоқчи ва маҳсулотни йўлдаги мол-мулк сифатида харидорнинг манзилига қадар суғурталамоқчи. Ушбу ҳолатда сотувчида бирор бир солиқ оқибати юзага келадими?


Ответы экспертов
Ответов: 481
23.10.2017

Солиқ оқибатлари суғурталовчи ташкилот ЎзР резиденти ёки норезиденти эканлигига боғлиқ.

Агар суғурталовчи ташкилот ЎзР резиденти бўлса, корхонангизда ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Агар суғурталовчи ЎзР норезиденти бўлса, хизматларни импорт қилишда ҚҚС ва фойда солиғини ушлаб қолиш бўйича мажбурият юзага келади.

Хизматларни импорт қилишда реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб тан олинса, унда хизматларни сотиб олувчи корхона ЎзР резидентида ҚҚС солиғи бўйича мажбурият юзага келади (СКнинг 202, 207-моддалари). Аммо, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган суғурта қилиш бўйича хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборот ҳисобланади (СКнинг 200,210-моддалари). Ушбу асосга кўра суғурталаш хизматлари импортини амалга оширишда корхонангиз ундан ҚҚС тўлашдан озод этилади.

Таваккалчиликларни суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари Ўзбекистон Республикаси норезидентининг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олган даромадларига киради. Улар СКнинг 155-моддасида белгиланган тартибда тўлов манбаида солиққа тортилади.

Демак, корхонангиз суғурта хизматларини норезидент корхонадан харид қилса, у тўлов манбаи сифатида тўловни амалга ошириш чоғида даромад солиғини ушлаб қолиши зарур. Бунда солиқни ушлаб қолмасдан тўловни амалга ошириш мумкин бўлган шартлар ҳам мавжуд. Улар ҳақида батафсил қуйидаги жавобларда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/9348

http://vopros.norma.uz/question/9160

http://vopros.norma.uz/question/7270

http://vopros.norma.uz/question/2470

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика