Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хусусий корхона жисмоний шахс фойдасига ҳомийлик тўловини амалга оширса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Хусусий корхона раҳбари нафақахўр отаси номидаги катта кўча бўйида жойлашган ҳовлининг (ўзи ҳам ўша уйда яшайди) атрофини асфальтлаш юзасидан туман йўл хўжалиги пудрат ташкилоти ва отаси ўртасида тузилган шартномага асосан асфальтлаш ишларини олиб бориш учун тўланадиган суммага ҳомийлик тўловини амалга оширди ва корхона харажатларига ҳисобдан чиқариш бўйича буйруқ чиқарилди.


Ответы экспертов
Ответов: 481
20.10.2017

Жисмоний шахс фойдасига тўланган хизматлар қиймати корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммасидан тўланса, солиқ оқибатлари юзага келмайди, харажатлар ҳисобига тўланганда ЖШДС бўйича мажбурият юзага келади.

Агар тўлов корхона харажатлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилган бўлса, у ишларни қабул қилувчи жисмоний шахснинг (корхона раҳбари отасининг) моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади (СКнинг 177-моддаси 1-банди). Даромадларни тўловчи корхона тўлов манбаи сифатида тўловни амалга ошириш пайтида ундан умумбелгиланган тартибда ЖШДС ни ушлаб қолиши зарур (СКнинг 186-моддаси).

Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти бўлган корхона жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир (СКнинг 184-моддаси). Бунда корхона солиқ даври (йил) тугагач 30 кун ичида даромад олган шахс ҳақида тегишли маълумотларни солиқ органларига тақдим этиши, жисмоний шахс эса ушбу даромаддан мустақил равишда декларация асосида ЖШДСни тўлаши шарт (бўйича СКнинг 187 ва 189-моддалари).

Аммо, корхона раҳбари ушбу ҳомийлик тўловини корхонанинг харажати ҳисобидан эмас, балки солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммаси ҳисобидан тўланишини белгиласа, корхонада ҳам, корхона раҳбарининг отаси бўлмиш жисмоний шахсда ҳам ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди. Чунки корхона раҳбарининг ушбу даромади ЖШДСдан озод этилган (СКнинг 179-моддаси 6-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика