Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
16 ёшгача бўлган болаларни доимий рўйхатга қўйиш керакми? Неча ёшдан рўйхатга қўйиш керак? Бундай ҳолатда рўйхатга қўймаслик учун жавобгарлик борми?


Ответы экспертов
Ответов: 1334
22.10.2017

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг (5.01.2011 й. ПФ-4262-га 1-илова) 40-бандига кўра болангизни доимий прописка қилиш учун яшаш жойингиздаги паспорт столига қуйидагиларни тақдим этишингиз керак:

белгиланган шаклдаги ариза;

сизга тегишли Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти;

бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари) билан бирга яшайдиган болаларни рўйхатдан ўтказиш (прописка қилиш) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича, улар ҳақидаги маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали амалга оширилади.

Фуқароларга шахсий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган уйларда прописка уй дафтарлари бўйича амалга оширилади. Уларга яшаш жойи бўйича яшайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 16 ёшга тўлмаган болалар уй дафтарининг 2-устунига ота-онадан бири (васий)га ёзилади (АВ 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйх.ўтк.йўриқнома, бундан кейин - Йўриқнома).

Прописка карточкалари ва квартира карточкаларини юритиш тартибига асосан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уйларида фуқаролар прописка карточкалари ва квартира карточкалари бўйича прописка қилинади. Йўриқномага кўра прописка карточкалари яшаш жойи бўйича яшовчи фуқароларга, шунингдек 16 ёшга тўлмаган болаларга тузилади.

Қонун ҳужжатларида 16 ёшга тўлмаган фуқаронинг доимий пропискасиз яшаши учун жавобгарлик белгиланган. Хусусан, МЖтКнинг 223-моддасида ЭКИҲнинг  3 бараваригача миқдорда жарима тарзидаги жазо назарда тутилади.

Сиз паспорт столига мурожаат қилишингиз ва болангизни турар жойингизга прописка қилдиришингиз керак. Сизга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади. Бироқ ички ишлар органининг раҳбари, ёзма тушунтиришингизда баён этилган муҳим ҳолатларга асосланиб, енгилроқ жазо қўллаш билан чекланиши мумкин.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика