Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар экспорт контрактига мувофиқ, банк комиссиясини тўловчи экспортер этиб белгиланган бўлсаю, чет эллик харидор адашиб тўлов топшириқномасида банк комиссиясини тўловчи сифатида ўзини кўрсатса, банк экспортер ҳисобига тўланган вакил банкнинг комиссиясини ҳам божхонанинг махсус дастурига киритиши лозимми?
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган корхона ва чет эллик харидор корхона ўртасида тузилган экспорт шартномаси шартларига кўра, вакил банкка тўланадиган комиссия (воситачилик) тўловини экспортер ҳисобидан тўланиши белгиланган. Яъни, харидор ўзининг валюта тўлов топшириқномасида “вакил банкнинг комиссия (воситачилик) тўлови” қисмида “BEN” (олувчи)ни белгилайди, агар харидор сотувчига шу шартда 50 000 АҚШ доллари юборса ва вакил банк 35 АҚШ доллари комиссия ушлаб қолса, сотувчига 49 965 АҚШ доллари келиб тушади, ҳамда сотувчининг банки 35 АҚШ долларини ҳисобга олган ҳолда божхонанинг махсус дастурига киритади. Айрим ҳолатларда, харидор техник хато туфайли валюта тўлов топшириқномасида “вакил банкнинг комиссия (воситачилик) тўлови” қисмида “BEN” ўрнига “SHA” (чиқиш харажатлари (тўловчининг давлати ичидаги) комиссияни тўловчи, келиб тушиш харажатлари (олувчининг давлати ичидаги) комиссияни – олувчи)ни белгилаб юбориш ҳолатлари учрамоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 481
23.10.2017

Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак (ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарорига 1-илованинг 15-банди).

Ваколатли банклар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилганда маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ахборотни ТСОЯЭАТга киритиб боради ва банк воситачилик ҳақини дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика