Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юридик шахс томонидан аудит хулосаси ва бухгалтерия баланси зарурат бўлганда қўшимча равишда такдим қилиниши танлов комиссияси томонидан баҳолаш (яъни балл бериш) назарда тутилганми ёки хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти конуний фаолият юритилаетганлиги ва фойда билан ишлаётганлигига эътибор каратиш учун бериладими?
Вазирлар Махкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тугрисида”ги низоми (07.10.2017йилдаги ВМ-285-сон) га асосан тадбиркорлик фаолиятни амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан такдим этилган хужжатлар асосида низомнинг 42-банди буйича танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши кўрсатилган: -талабгор таклифларини танлов ҳужжатларининг техник қисми бўйича, шу жумладан лойиҳа эскизини баҳолаш; -талабгорнинг ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони бўйича таклифини баҳолаш; -талабгорнинг назарда тутилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклифини баҳолаш; -талабгорнинг ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулот тури, ҳажми ва ассортименти ёки кўрсатиладиган хизматлар тури бўйича таклифини баҳолаш; -талабгорнинг танлов предмети қиймати бўйича таклифини баҳолаш; -лойиҳанинг талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги. Зарурият бўлганда, танлов таклифларини баҳолаш учун комиссия томонидан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин: -охирги йил учун аудиторлик ташкилотининг (юридик шахслар учун) хулосаси (мавжуд бўлганда); -охирги икки йил учун талабгорнинг бухгалтерия баланси (юридик шахслар учун); лойиҳани амалга ошириш бўйича бизнес-режа (мавжуд бўлганда).


Ответы экспертов
Ответов: 119
30.10.2017

Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низомнинг (ЎзР ВМнинг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда - Низом) 39, 42-бандлари талабларидан келиб чиққан ҳолда танлов комиссияси томонидан талабгорлар таклифларини ўрганишдан асосий мақсад – бу таклифлар танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқлиги ўрганиш ҳамда танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлашдир.

Жумладан, Низомнинг 39-банди “е” кичик бандига биноан комиссиянинг ваколатлари қаторида таклифлар танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, танлов қатнашчиларининг таклифларини рад этиш, бу ҳақда талабгорга хабар бериш ва рад этиш сабабларини кўрсатиш белгиланган.

Шу аснода қайд этиш лозимки, танлов комиссияси танлов таклифларини улар мазмунининг рақобатлашувчи талабгорларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайдиган тарзда кўриб чиқишга мажбур (Низомнинг 40-банди).

Бундан ташқари, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа бир нечта қонун ҳужжатларга мувофиқ тадбиркор фаолиятининг қонунийлигини текшириш учун тегишли асос - мувофиқлаштирувчи режага киритилганлиги ва бошқа ҳужжатлар бўлиши лозим, акс ҳолда бундай текшириш ноқонуний бўлиб, айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади (МЖтКнинг 241-2-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика