Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мансабдор шахс айбдорнинг айб даражасини фоиз кўринишида кўрсатишга ҳақлими?
Маъмурий иш бўйича, йўл харакати ходисаси рўй берган ва иккала хайдовчи айбдор деб топилган. Биз суғурта тўловини тўлашимиз учун суғурталанган шахснинг айблилик даражасини фоизда билишимиз керак. 1. ИИБЙХХБ ходимлари қарорида ҳайдовчиларнинг айблилик даражасини фоиз кўринишда кўрсатишга ҳақлими? 2. Ушбу фоиз даражасини Х.Сулаймонова номидаги суд-мед экспертиза Маркази экспертлари аниқлай оладими? 3. Суд айбдорларнинг айблилик даражасини фоизда кўрсатишда қайси маълумотга кўпроқ таянадилар?


Ответы экспертов
Ответов: 192
01.11.2017

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Бош бошқармаси) мансабдор шахслари МЖтКда белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга ҳақлидирлар (МЖтКнинг 248-м. 2-қ.).

Мансабдор шахс содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан қарор чиқаради. Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

- қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи;

- иш кўриб чиқилган сана;

- иши кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар;

- ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни;

- мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

- иш юзасидан қабул қилинган қарор (МЖтКнинг 309-м.).

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган шахс, айбдорнинг айб даражасини фоиз кўринишида кўрсатишга ҳақли эмас.

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фуқаролик, хўжалик ишлари, маъмурий ва жиноий ишлар, терговгача текширувлар материаллари бўйича суд экспертизаларини, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича эксперт ихтисосликларга мувофиқ тадқиқотларни ўтказишга ҳақли (14.11.2012й. 321-сонли ВМҚнинг 2-б.). Бироқ, маълум бир иш бўйича гумон қилинувчи ёки айбланувчининг айб даражасини аниқлаш ушбу Марказ ваколатига кирмайди.  

Суд маълум бир иш бўйича айбланувчининг қилмишида айб бор ёки йуқлиги фактини белгилайди. Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқбузарликда ёки жиноятда айбдор деб топилган шахсга жазо унинг айбини енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи  ҳолатлар инобатга олинган ҳолда тайинланади. Лекин айб фоиз кўринишида аниқланмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика