Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Суғурта компанияси тўланган суғурта товонини регресс тартибида зарар етказган шахснинг меросхўрлари томонидан қайтара оладими?
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашинага зарар етказилди. Зарар етказган шахс шу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган. Ички ишлар суриштирувчиси қарор чиқариб, унда йўл-транспорт ҳодисасида айбдор шахс вафот этганлиги сабабли, иш юритишни тугатган. Йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган айбдор шахснинг автоулови ўзининг номида бўлган. Жабрланган тараф транспорт воситасини ихтиёрий суғурталаш тури бўйича суғурталанганлиги боис мулкига (транспорт воситасига) зарар етказилганлиги сабабли, суғурта компаниясига зарарни қоплаш учун мурожаат этган. Суғурта тўлови тўланган. Фуқаролик кодексининг 957, 1001-моддаларига асосан бошқа шахс томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. 1011-моддага биноан эса зарар етказган шахснинг меросхўрлари томонидан зарарнинг қопланиши кўрсатилган.


Ответы экспертов
Ответов: 192
01.11.2017

Ҳақиқатан, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади (ФКнинг 957, 1001-моддалари).

Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради[1] (ФКнинг 1113-м.1-қ.).

Фуқаро томонидан етказилган зарарни қоплаш мажбурияти унинг вафотидан кейин меросни қабул қилиб олган меросхўрларига ўтади. (ФКнинг 1011-м.).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, суғурталовчи суғурта қилинган мулкка зарар етказган шахснинг меросхўрларига регресс тартибида зарарни қоплаш талабини тақдим қилиши мумкин. Бундай ҳолатда меросхўрлар жабрланувчининг олдида ўзларига мерос бўлиб ўтган мол-мулкнинг ҳақиқий қиймати доирасида жавобгар бўладилар (ФКнинг 1011-м.).

 


[1] мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва меросхўрларга ўтмайдиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар рўйхати ФКнинг 1113-м. 2-қ.да кўрсатилган

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика