Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2017- йил кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси тўғрисида маьлумот беришингизни сўраймиз.


Ответы экспертов
Ответов: 481
01.11.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2016 йилдаги 275-сон Қарори билан Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига (кейинги ўринларда - ИФУТ) ўтиш тўғрисида Карор қабул қилинди.

Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида, статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида ИФУТдан мажбурий тартибда фойдаланилади. Бунинг учун юридик шахслар тўғрисидаги ахборотларни сақловчи ва улар билан ишловчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ИФУТ "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотномалари ва классификаторлари регистрига киритилади.

ИФУТ асосида Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичи тасдиқланди. У нотижорат ташкилотларига татбиқ этилмайди. Бир нечта фаолият турини амалга оширадиган (кўп тармоқли) юридик шахслар йиллик оборот ҳажмида қайси фаолият тури мезонлари бўйича улуш катта бўлса, ўша фаолият бўйича кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланадилар. Оилавий корхона иштирокчиларининг ўртача йиллик сони 2 кишидан кам бўлмаслиги керак.

Асосий фаолият тури бўйича ходимларининг ўртача йиллик сони юридик шахсни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритиш мезони ҳисобланади. Уни аниқлаш борасида 2017 йил N 33 (630) 15 август «Асосий фаолият тури: қачон ва нима учун аниқланади?» мақоламиздан маълумот олишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика