Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юридик шахс тайёр маҳсулот сотишда қандай ҳужжатларни расмийлаштириши лозим?
Юридик шахс – кичик корхона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни пул кўчириш йўли билан сотиш фаолиятини йўлга қўймоқчи. Харидорлар шартнома асосида тайёр маҳсулотни ўз кучи билан, яъни ўзлари ёллаган автомашинада олиб кетади. Ушбу амалиёт билан шуғулланишда юридик шахснинг иш тажрибаси йўқлиги сабабли қуйидагиларга тушунтириш берсангиз: 1. Юридик шахс тайёр маҳсулотни харидорга сотишда ундан қандай ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли? 2. Юридик шахс тайёр маҳсулотни харидор томонидан ёлланган автомашинага ортиш (юклаш) ва уни керакли манзилга юборишда нималарга эътибор бериши ва қандай минимал ҳужжатларни расмийлаштириши лозим? 3. Харидорга тайёр маҳсулот (юк, товар) берилганлигининг ва харидор томонидан тайёр маҳсулотни қабул қилинганлигининг исботи бўлиб қайси ҳужжат саналади?


Ответы экспертов
Ответов: 119
20.11.2017

1. ЎзР “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари белгиланган тартибда  хўжалик шартномаларини тузиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олишга ҳақли эканлиги белгиланган, бироқ қонунчиликда бундай ҳужжатларнинг аниқ рўйхати келтирилмаган. Шу боис тарафларнинг рўйхатни ўзлари белгилаб, одатда ташкилотнинг рўйхатга олинганлиги ҳақида гувоҳнома, маълум фаолиятни олиб бориш учун лицензия ёки рухсатнома сўралади.

2. Автомашина билан юк ташиш лицензияланиши керак бўлган фаолият турига киришлиги боис (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхатга асосан) мазкур ҳолда лицензия талаб қилинади.

Шунингдек, ҳақ эвазига юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш ёки бажаришни ташкил этиш учун бажарувчи (экспедитор) билан транспорт экспедицияси шартномасини тузиш керак (Фуқаролик кодексининг 40-боби).

Бундан ташқари, Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича Йўриқномага (АВнинг 2004 йил 2 июлда 1382-сон билан рўйхатга олинган) асосан йўқ варақа ҳамда товар-транспорт юкхатини расмийлаштириш лозим бўлади.

3. Харидорга тайёр маҳсулот (юк, товар) берилганлигининг ва харидор томонидан тайёр маҳсулотни қабул қилинганлигининг исботи бўлиб ҳисобварақ-фактура ҳисобланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика