Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Корхона иш вақтида жароҳатланиб, 2-гуруҳ ногиронлиги берилган ходимга қайси муддатгача меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлайди? 2.ТМЭК да назарда тутилган 60% устама нимага асосан ҳисобланади, энг кам ойлик иш ҳақигами ёки ходимнинг бир ойлик иш ҳақига нисбатанми?
Ходим иш вақтида жароҳат олиб, Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) хулосига асосан иккинчи гуруҳ ногирони берилди ва 2-чи гуруҳ пенсиясига чиқарилди. ТМЭКдан кўрик далолатномасидан кўчирмада ногиронлик гурухи 2-чи касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси 60% қилиб белгилаб берилди.


Ответы экспертов
Ответов: 481
01.11.2017

1.Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган бутун давр учун - то ногиронлик белгилангунга қадар нафақа берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа меҳнат қобилияти йўқолган биринчи кундан то у тиклангунга қадар ёки тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади (АВ 08.05.2002й. 1136-сон Низомнинг 11-банди). Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.

2.Тўланиши лозим бўлган зарар жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида ҳисобланади (МКнинг 190-моддаси).

Ходим соғлиғига шикаст етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) ВМ 2005 йил 11 февралдаги 60-сон Қарорига асосан белгиланган тартибда тўланади. Зарар ҳар ойда жабрланувчининг касбий меҳнат фаолиятини йўқотиш даражасига тегишли равишда меҳнат жароҳати олгунга қадар унинг ўртача ойлик иш ҳақига фоизларда қопланади. Жабрланувчининг йўқотган иш ҳақи таркибига: ҳам асосий, ҳам даромад солиғи ундириладиган ўриндошлик иш жойи бўйича меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича барча меҳнат ҳақи турлари; тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромади (солиқ инспекцияси маълумотлари асосида); муаллифлик ҳақи; вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги ҳамда ҳомиладорлик ва туғруқ таътиллари даври учун тўланган нафақалар киритилади.

Барча иш ҳақи турлари солиқлар ушлаб қолингунга қадар ҳисобланган суммаларда ҳисобга олинади.

Ўртача ойлик иш ҳақи меҳнат жароҳати олиш ёки меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизликдан ёхуд меҳнатга лаёқат даражаси пасайишидан (фуқаронинг танлови бўйича) олдинги охирги 12 ой мобайнидаги иш (хизмат, муддатли ҳарбий хизматдан ташқари) бўйича аниқланади. Ўртача ойлик иш ҳақи ушбу умумий суммани 12 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Жабрланувчи зарар етказилган вақтда 12 ойдан кам ишлаган тақдирда, ўртача ойлик иш ҳақи ҳақиқатда ишлаган умумий иш ҳақини ишлаган ойлар сонига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Иш ҳақи ёки унинг бир қисми тўланаётганда, жароҳат олиши туфайли тайинланган ногиронлик пенсиялари, шунингдек меҳнат жароҳати олгунга қадар ва ундан кейин тайинланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа шунга ўхшаш тўловларнинг бошқа турлари етказилган зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Шунингдек жабрланувчининг жароҳат олгандан кейинги иш ҳақи ҳам зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Бунда жабрланувчиларга  меҳнат жароҳати бўйича ногиронларга зарарни тўлаш миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика