Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бюджет ташкилоти чет эл валютасидаги бўш маблағларини хизмат кўрсатувчи банкга депозитга қўйиши мумкинми? Депозитга қўйиш натижасида олинган даромадни бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилса бўладими? 2. Корхона депозитга қўйиш натижасида олинган даромаддан солиқни ким, яъни банк муассасими ёки корхона тўлайдими? Ушбу операциялар бухгалтерияда қандай ёзувлар орқали акс эттирилади?
Бюджет ташкилоти томонидан чет эл валютасидаги бўш маблағларини банкларга депозитга қўйилиши ва бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши бўйича.


Ответы экспертов
Ответов: 16
07.11.2017

1. Бюджет ташкилотларини бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиш манбалари ва сарфланиш мақсадлари (йўналишлари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартиби тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ тартибга солинади.

Сиз саволингизда бюджет ташкилотидаги мавжуд бўлган тегишли чет эл валютасидаги бўш маблағларининг келиб тушиши манбаи тўғрисида маълумот бермагансиз. Одатда, бюджет ташкилотларига келиб тушадиган маблағлар мақсадли тарзда ишлатилиши учун ажратилади ва уларни бошқа мақсадларда сарфланишига йўл қўйилмайди.

Бюджет ташкилоти томонидан унга тегишли бўлган чет эл валютасидаги бўш маблағлар, агарда уларнинг келиб тушиши манбаи мақсадли ишлатилиши шарти билан берилмаган тақдирда, ушбу маблағларни хизмат кўрсатувчи банкга депозитга қўйилиши ва депозитга қўйиш натижасида олинган даромадни бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши мумкин.

2.Солиқ кодексининг 156-моддасига асосан дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солиниши белгиланган. Бунда давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ташкил қилинадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини молия бозорларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар солиқ солишдан озод қилинади.

СКнинг 132-моддаси 14-бандига кўра юридик шахсларнинг фоизлар кўринишидаги даромадлари бошқа даромад ҳисобланади. СКнинг 165-моддасига кўра, юридик шахслардан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғини юридик шахслар дивидендлар ва фоизларни тўлаш пайтида ушлаб қолишлари шарт. Уни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун жавобгарлик даромадни тўлаш манбаи зиммасида бўлади.

Демак, корхона маблағларини банкга депозитга қўйиш натижасида олинган фоизлар тарзидаги даромаддан солиқни тўлаш бўйича жавобгарлик банкнинг зимммаси юклатилади.

Ушбу операция қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади:

Хўжалик    операциясининг

мазмуни

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувни тасдиқлайдиган

ҳужжатлар·

Шартнома бўйича фоизлар ҳисобланди

 

4830-"Олинадиган фоизлар"

 

9530-"Фоизлар кўринишидаги даромадлар"

Шартнома, бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Тўлов манбаида ушланган солиқ суммаси акс эттирилди

9430-"Бошқа операцион харажатлар"

 

4830-"Олинадиган фоизлар"

 

Даромад суммаси ва тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси ҳақида маълумотнома, бухгалтерия ҳисоб-китоби

Фоизлар келиб тушганда

 

5110-"Ҳисоб-китоб счёти"  

ёки

5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари" (фоизлар чет эл валютада олинса)

4830-"Олинадиган фоизлар"

 

Банк ҳужжатидан кўчирма

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика