Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи лицензияга эга бўлган масъулияти чекланган жамият, улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишда, МЧЖга тегишли бўлган корпоратив пластик карточка орқали товарларни сотиб олиб, ушбу товарларни улгуржи ёки чакана кўринишида қайта сотиш орқали фойда олиши қонунга зид эмасми?


Ответы экспертов
Ответов: 673
01.11.2017

Амалдаги қонунчиликка кўра, сотиш учун олинадиган товарлар улгуржи савдо корхоналари томонидан чакана савдо пунктларидан сотиб олиш мумкин эмас. 

Чакана савдо якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутади (ВМ 26.11.2002 й. 407-сон қарорига илова).

Улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш. Бир томондан, якуний истеъмол учун сотиладиган товарларни қайта олиб сотиш ушбу нормаларга зид бўлса, иккинчи томондан бу операция Корпоратив банк карталари ёрдамида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибига ((АВ рўйхат рақами 18.04.2005 йилдаги 1470-сон) зиддир.

Бу ҳақида батафсил олдинги жавобларимиз ва газетамиздаги мақолаларда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/8810

Ҳозирги пайтда корпоратив картадан фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилишини назарда тутувчи норматив ҳужжат очиқ муҳокамага қўйилган. Аммо ундаги нормаларда ҳам сотишга мўлжалланган товарлар улгуржи савдо корхоналари томонидан чакана савдо пунктларидан сотиб олишга рухсат берилиши назарда тутилмаган.

Ушбу ҳужжат билан қуйидаги каналларда танишишингиз мумкин:

http://www.norma.uz/uz/nhh_loyihalari/korporativ_plastik_har_erda_qabul_qilinadi

https://regulation.gov.uz/uz/documents/1790

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика