Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Марказлашган маблағлар турига кирмайдиган манбалардан молиялаштириладиган объектларда 2017 йил 1 апрелдан кейин қурилиш нархини аниқлаштиришда олдинги тартибда, яъни 17,5% коэффициентни қўлласа бўладими?
Марказлашган маблағлар турига кирмайдиган манбалардан молиялаштириладиган объектларда қурувчи, яъни пудратчисини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилган бўлиб, ягона солиқ тўловчиси бўлган танлов ғолибларига ҚҚСдан ЯСТ ставкасининг 50% ни чегириб (20%-5%/2=)17,5% қилиб берилган. Йилдан йилган ўтувчи объектларда 2017 йил 1 апрелдан кейин қурилиш нархини қайта аниқлаштириш зарурати туғилди.


Ответы экспертов
Ответов: 481
02.11.2017

Корхонангиз марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштирилувчи объектлар турига кирмайдиган қурилиш бўйича ишларнинг қийматини 17,5%га оширувчи ставкани қўллашга ҳақли, агар у пудрат шартномасида назарда тутилган бўлса.

Танлов савдолари (тендер) натижалари бўйича ғолиб корхона – таклиф қилинган қурилиш қийматининг ЯСТга оширилишини (ҚҚСдан ЯСТ ставкасининг 50% айирмаси сифатида) назарда тутувчи тартиб фақат марказлаштирилган манбалар (давлат капитал қўйилмалари) ҳисобига қурилаётган қурилиш объектларига тадбиқ этилади (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссиясининг 6.02.2009й. 05/23-16-сонли Баённомасига 1-илова).

Агар сизнинг объектингиз бошқа манбалардан молиялаштирилаётган бўлсаю, аммо пудрат шартномасида иш қийматининг 17,5%га оширилиши назарда тутилган бўлса, корхонангиз ушбу ставкани қўллашга ва бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги Ҳисобварақ-фактура-маълумотномасида кўрсатишга ҳақли.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика