Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона эҳтиёт қисмлар устига қўйиладиган устама (наценка) миқдорини ўзининг молиявий хўжалик фаолиятидан келиб чиққан холда белгилаши мумкинми?
«Тошавтотаъмирхизмат» унитар корхонасининг асосий фаолияти шаҳар автобусларига сервис хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва автосаройларни эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ҳисобланади. Бунинг учун улгуржи савдо лицензиясига эга. Эҳтиёт қисмлар харидорларга 10% устама (наценка) билан сотиб келинмоқда. Эҳтиёт қисмлар устига қўйиладиган устама (наценка) миқдорини белгилаш бўйича қонуний норматив хужжатлар мавжудми ёки корхона унинг миқдорини ўзининг молиявий хўжалик фаолиятидан келиб чиққан холда белгилаши, ошириши ёки камайтириши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 481
07.11.2017

Корхонангиз бозорда устун мавқеъга эга монопол корхоналар жумласига киритилмаган бўлса, у ўз товарларига нархларни мустақил равишда белгилаши мумкин.

Товарлар моддий-техника ресурсларининг стратегик турларига, нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарлар гуруҳига киритилган бўлса ёки улар бозорда устун мавқеъга эга монопол корхоналар томонидан сотилса, уларга устама миқдорини чегараланган бўлади.

Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларига киритилган товарлар рўйхати ва уларнинг сотилиш тартиби ВМ 05.02.2004й. 57–сон Қарори билан тасдиқланган.

Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарлар гуруҳига дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа айрим товарлар киради. Давлат томонидан нархлари тартибга солиниши назарда тутилган товарлар ҳақида маълумотлар Молия вазирлиги томонидан доимий равишда чоп этиб борилади (https://www.mf.uz).

Ҳуқуқий жиҳатдан, унитар корхона ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижорат корхонаси бўлиб, у тадбиркорлик субъекти ҳисобланади (ФКнинг 70-моддаси; “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси).

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари жумладан:

  • тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно;
  • ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Демак, товарларингиз юқорида келтирилган нархлари тартибга солинадиган товарлар гуруҳига кирмаса, улар корхонангиз раҳбари томонидан мустақил равишда белгиланиб, устама миқдори қонунчилик билан чегараланмайди.

Сотиладиган товарларга қўйиладиган устама – бу товарнинг таннархига қўшиладиган сумма бўлиб, у сотувчининг даромадидир. Тижорий фаолият фойда келтириши учун устама миқдори товарларни сотиш билан боғлиқ барча харажатларни – транспорт, сақлаш, божхона божлари, йиғимларини қоплаши  ҳамда фойдани ўз ичига олиши зарур.

Хулоса: давлат томонидан нархлари тартибга солиниши назарда тутилган товарлардан ташқари барча товарларга корхоналар устама миқдорини мустақил белгилашга ҳақли бўлиб, унинг максимал миқдори қонун билан чекланмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика