Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Валютага экспорт қилинган маҳсулот учун ягона солиқ тўлови қандай ҳисобланади ?


Ответы экспертов
Ответов: 481
02.11.2017

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи корхоналар учун  ЯСТ ставкасини экспорт улушидан келиб чиқиб пасайтириш имтиёзи назарда тутилган (27.12.2016Й. ПҚ-2699-сон Қарорга 10-1-илова). Экспорт қилувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарлар сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда белгиланган ставка 30%га пасайтирилади, 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида белгиланган ЯСТ ставкалари 50%га камайтирилади. Бунда  солиқ ставкасининг пасайтирилиши барча фаолият турларига ва бошқа даромадларга ҳам тадбиқ этилади.

ЯСТнинг пасайтирилган ставкасини қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товар деганда корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади (АВ томонидан 16.02.2011 й. 2195-сон билан рўйхатга олинган Қоиданинг 5-банди, кейинги ўринларда Қоида деб юритилади).

Маҳсулотни ўз кучи билан ишлаб чиқарилган деб тан олиниши учун хом ашёга берилган қайта ишлов даражаси юқори бўлиши керак, яъни маҳсулот қайта ишланиши натижасида унинг ТИФ ТН кодининг дастлабки 4та сони ўзгариши керак. Яъни қайта ишлаш натижасида маҳсулотнинг ТИФ ТН кодининг дастлабки 4 та сони ўзгарса, у ўзи ишлаб чиқарилган маҳсулот деб ҳисобланади.

Демак, агар корхонангиз ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилса, барча фаолият турлари учун ЯСТнинг пасайтирилган ставкаларини қўллашга ҳақли.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика