Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ЎзРдаги корхонада “Меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси” асосида ишлаётган хорижлик фуқароларни бошқа корхоналарда ҳам ишлашлари мумкинми?
Корхона ўз ишлаб чиқариш фаолиятини олиб бориш жараёнида хорижлик мутахассисларга эҳтиёж сезганлиги боис, Туркия фуқароларини доимий ва вақтинчалик асосларда ишга қабул қилади ва уларга Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан “Меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси”ни олади. Айтингчи, ушбу мутаҳассисларни Ўзбекистондаги бошқа корхоналар ҳам ишга қабул қила оладими? Бунинг учун бошқа корхоналар ҳам Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан “Меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси” олишлари лозимми?


Ответы экспертов
Ответов: 28
03.11.2017

Айнан сизга берилган рухсатнома ва у асосида хорижий фуқаро номига берилган меҳнат фаолият ҳуқуқи тасдиқномаси билан бошқа корхонага ишга қабул қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва ундан фойдаланишга рухсатнома бошқа иш берувчиларга берилиши ва рухсатномага асосан жалб қилинаётган хорижлик ишчилар бошқа иш берувчи билан меҳнат муносабатларига киришишлари мумкин эмас (АВнинг 1996 йил 20 ноябрда 285-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг 46-банди, кейинги ўринларда - Йўриқнома).

Чунки рухсатнома ҳамда тасдиқнома якка тартибда бериладиган ҳужжат бўлиб, ундан фақатгина у кимнинг номига берилган бўлса, шу юридик шахс фойдалана олади.

Рухсатнома бланкасида рухсатнома берилган иш берувчининг номи ва манзили, ишга жалб қилинаётган хорижлик шахс қайси давлат фуқароси эканлиги, фаолиятининг тури кўрсатилади. Шунингдек, тасдиқномада ҳам хорижлик ишчи ҳамда ишга қабул қилган юридик шахснинг номи кўрсатилган бўлади. (1995 йил 19 октябрдаги 408-сон ВМҚга 2-илованинг 13-банди, кейинги ўринларда - Низом).

Агар бошқа корхона ва ташкилотлар сизнинг корхонангизда меҳнат фаолиятини олиб бораётган хорижлик ходим билан меҳнат муносабатларига киришиш ниятида бўлсалар, улар Низомга мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига рухсатнома олиш учун ариза (Йўриқноманинг 1-иловаси) билан мурожаат қиладилар.

Олинган Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва ундан фойдаланишга рухсатнома асосида иш берувчи чет эл фуқароси билан энди, ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисида меҳнат шартномаси тузади (агар хорижлик ишчи биринчи ишга қабул қилинган корхона билан меҳнат шартномасини бекор қилмаган бўлса).

Шундан сўнг, иш берувчи ёки у ишонч билдирган шахс хорижлик мутахассиснинг меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқнома олиш учун Йўриқноманинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда Агентликка мурожаат қилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика