Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Умумий овқатланиш корхонаси бўйича солиқ ва бухгалтерия масалаларини ёритиб берсангиз?
Корхонамиз ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиб келади ва ЯСТ тўловчиси хисобланади. 1 октябр 2017 йилдан бошлаб умумий овқатланиш (кафе) фаолияти билан ҳам шуғуллана бошлади. 4 чорак учун ЯСТ бўйича ҳисоботда ушбу фаолият тури қандай акс эттирилади ва % ставкаси қанчани ташкил қилади? Умумий овкатланиш корхоналарида бухгалтерия ўтказмалари қандай акс эттирилади? Инкасса орқали тўланган маблағларни банкдан неча % миқдорида қайтариб олса бўлади ва бу маблағлар орқали бозордан маҳсулот сотиб олса бўладими? Сотиб олинган махсулотларни кирим қилишда қандай бухгалтерия ўтказмалари берилиши керак ва бирламчи хужжат сифатида қанақа хужжатлар шакиллантирилиши керак?


Ответы экспертов
Ответов: 481
13.11.2017

Турли солиқ солиш объектлари ва ЯСТ ставкалари белгиланган бир нечта фаолиятни амалга оширишда корхона Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши керак.

Товар обороти умумовқатланиш фаолияти бўйича ЯСТ солиш объекти ҳисобланади, 2017 йил учун ставка 10%ни ташкил этади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-2-илова).

*Товар обороти - муайян давр ичида савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида товарларни сотишдан олинган (олиниши лозим бўлган), пулда ифодаланган маблағлар (Солиқ Кодекснинг 22-моддаси).

Бир неча фаолият билан, жумладан, умумовқатланиш фаолияти билан шуғулланганда уларни ЯСТ ҳисоб – китобида акс эттириш бўйича газетамиз саҳифасидан “2017 йил иккинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар” (СБХ, 28-29 (1196-1197)-сон 2017 й. 18 июль) ўқиб билиб олишингиз мумкин.

Бухгалтерия ҳисоби

Умумовқатланиш фаолиятини амалга оширишдаЎзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш Қоидалари”га амал қилишингиз зарур (ЎзР ВМ 13.02.2003 й. 75-сон Қарорига 2-илова).

Умумий овқатланиш фаолиятида ҳам товар-моддий захираларни баҳолаш, тан олиш, ҳисобга олиш тартиби 4-сон БҲМСга мувофиқ олиб борилади. Уларнинг омборга келиб тушиши ва чиқиб кетишини бухгалтерияда акс эттириш 21-сон БҲМС асосида кўрсатилади.

Ишлаб чиқариш соҳасидан фарқли равишда овқат тайёрлаш учун харид қилинган маҳсулотлар (гўшт, ёғ кабилар) 2910 "Омбордаги товарлар" счётига кирим қилинади (21-сон БҲМСга 2-илованинг 145-банди). Улардан егуликлар тайёрлаб харидорларга сотилганда 2910 "Омбордаги товарлар" счётидан 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счётининг дебетига сотиш тартибида ҳисобдан чиқарилади.

Умумий овқатланиш корхоналарида товарлар ҳисобда сотиш баҳосида юритилса, товарларнинг савдо устама (чегирма)лари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун 2980 "Савдо устамаси" счёти мўлжалланган (21-сон БҲМСга 2-илованинг 152-банди).  2900 счетдаги оборотни акс эттирувчи проводкалар билан 21-сон БҲМСга 2-илованинг 154-бандида батафсил танишишингиз мумкин.

Таклиф этилган ушбу ҳисоб усулидан ташқари, корхонангиз умумовқатланиш фаолияти бўйича бошқа счётлардан фойдаланган ҳолда Низомга (ВМнинг 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова) мувофиқ ҳисоб олиб бориши ҳам мумкин. Масалан, умумовқатланишда фойдаланиладиган хом ашёларни 1010 “Хом ашё ва материаллар”счетга кирим қилиб, овқат тайёрлаш билан боғлиқ барча харажатларни 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счетида умумлаштириш мумкин.

Ёки  транзит счет сифатида 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш”, 1610 “Материаллар қийматидаги фарқлар” счетлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

Корхона умумовқатланиш фаолиятини ҳисобини юритиш усулини ҳисоб сиёсатида кўрсатиши керак. Қайси усулни танлашдан қатъий назар, ҳисоб юритишда умумовқатланиш фаолиятида хизматнинг таннархи аниқ кўриниши зарур. Чунки, хизматлар таннархидан паст нархда реализация қилинса, солиқ солиш мақсадида тушум сифатида уларнинг таннархи солиққа тортилади (СКнинг 355-моддаси).

Умумовқатланишда нақд пул масаласи

Умумий овқатланиш корхонаси ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур маҳсулотни деҳқон бозорларида нақд пулга харид қилиши мумкин.

Нақд пул хизмат кўрсатувчи банкда берилади. Бунда корхона белгиланган тартибда умумий овқатланиш корхонасининг реализация қилинган хизматлари учун келиб тушган барча нақд тушумни банкка топшириши керак - ундан инкассациясиз фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Харидларни амалга оширишга пул маблағларини банк корхона топширган нақд тушум доирасида беради. Уни олиш учун Касса буюртманомасида (III-"Бошқа тўловлар" бўлими) чорак учун ҳисоб-китобдан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотини харид қилишга зарур бўлган суммани кўрсатиш лозим. Олинган буюртманомани кўриб чиқиш натижалари бўйича банк зарур бўлганда ва мижоз билан келишган ҳолда унга аниқлаштиришлар киритиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида йўриқноманинг 9-банди).

Нақд пул маблағларини қабул қилиш ва инкассациялашда ҳамда касса ҳужжатларини расмийлаштираётганда Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари (бундан кейин - 2687-сон Қоидалар) ва Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага (бундан кейин - 1831-сон Йўриқнома) амал қилиш керак.

Нақд пулга харид қилинган маҳсулотларни кирим қилиш учун харид далолатномаси расмийлаштирилади. Қонун ҳужжатларида харид далолатномаси шакли белгиланмаган. Унинг асосида бухгалтерия ҳисобида пул сарфи ва сотиб олинган маҳсулотлар номенклатураси акс эттирилиши боис у бирламчи ҳужжат ҳисобланади.

Бирламчи ҳужжатлар корхонада ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бланкаларда тузилади (АВ 14.01.2004 й. 1297-сон Низом). Улар қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим:

а) корхонанинг номи;

б) ҳужжатнинг номланиши ва рақами, уни тузиш санаси ва жойи;

в) хўжалик операциясининг номланиши, мазмуни ва миқдорий ўлчами (натура ва пул ифодасида);

г) масъул шахсларнинг шахсий имзолари.

Бирламчи ҳужжатда қуйидаги қўшимча реквизитлар келтирилиши мумкин: корхонанинг манзили, ҳужжат билан қайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш учун асос, ҳужжатлаштирилаётган хўжалик операциясининг хусусиятини белгилайдиган бошқа қўшимча маълумотлар.

Юқоридагилардан келиб чиқилса, харид далолатномаси шаклини умумий овқатланиш корхонасининг ўзи ишлаб чиқади. Одатда, бирламчи ҳужжатларнинг шакллари ҳисоб сиёсати билан тасдиқланади.

Ушбу мавзу юзасидан қўшимча маълумотлар:

https://vopros.norma.uz/question/3152

https://vopros.norma.uz/question/4686

https://vopros.norma.uz/question/6487

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика