Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корхонада қарз шартномаси орқали қайтариб бериш шарти билан берилган маблағлар қайтариб тўлаб берилмаса, ҳисобдан чиқарилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса қанча муддат ўтгандан кейин амалга оширилади ва бухгалтерия бирламчи ҳужжатлари сифатида нималар асос бўлади? 2. Товарлар (иш, хизматлар) сотиб олиш ва сотиш учун юзага келган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қанча муддатда ҳисобдан чиқарса бўлади?


Ответы экспертов
Ответов: 481
08.11.2017

1.Қарз шартномасига мувофиқ қайтариб бериш шарти билан берилган маблағлар, яъни дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш учун қарздор билан унинг қайтарилмаслиги (беғараз молиявий ёрдам) ҳақида шартномага қўшимча келишув тузиш мумкин. Ушбу қўшимча келишув асосида бухгалтерия қарз суммасини корхонанинг зарарига ҳисобдан чиқариши мумкин.

Шунингдек, дебиторлик қарзини умидсиз бўлган пайт келганда уни тўғридан-тўғри корхонанинг зарарига ҳисобдан чиқариш мумкин.

Суд қарорига биноан мажбуриятларнинг тугатилиши, қарздорнинг банкротлиги, тугатилиши ёки вафот этиши оқибатида ёхуд даъво қилиш муддати ўтиши оқибатида узиш мумкин бўлмаган қарз умидсиз деб эътироф этилади (СКнинг 22-моддаси). Бундай қарз ҳисобдан чиқарилиши керак.

ЎзР ФКнинг 150-моддасига мувофиқ умумий даъво муддати - 3 йил. Ҳисобдан чиқариш раҳбарнинг қарори билан амалга оширилади, у буйруқ билан расмийлаштирилади.

Аммо қарзларни қайтармасдан, уларни корхонанинг зарари ёки фойдасига ҳисобдан чиқариш операцияларини амалга ошириш қонун бузилиши сифатида қаралиши ва бир қатор кўнгилсизликлар келтириши мумкинлиги сабабли бундай операцияларни маслаҳат бермаймиз. Амалда учраган бундай ҳолатлар ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/1887

https://vopros.norma.uz/question/1231

https://vopros.norma.uz/question/7119

2.Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш муддати, тартиби ва расмийлаштирилиши ҳақида экспертларимизнинг қуйидаги жавобларида танишишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/5252

https://vopros.norma.uz/question/4475

https://vopros.norma.uz/question/4768

https://vopros.norma.uz/question/7584

https://vopros.norma.uz/question/6459

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика