Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хизмат учун ҳақ пул кўчириш йўли билан ёки корпоратив пластик карточка орқали тўланганда инкассация шартномаси тузиш ва назорат-касса аппаратини ўрнатиш шартми?
МЧЖ нотурар жой биносини ижарага олиб, у ерда гилам ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш ва тузатиш маркази ташкил қилмоқчи. Шунингдек, мазкур бино эҳтиёт қисмлар омборхонаси бўлиб ҳам хизмат қилади. Гилам ишлаб чиқариш билан юридик шахслар шуғулланганлиги боис, улар кўрсатилган хизмат учун пул кўчириш йўли билан ёки корпоратив пластик карточка орқали ҳақ тўлайди. Шу важдан, МЧЖ банкка терминал сўраб мурожаат қилганда, улар нақд пул инкассацияси шартномаси ва касса аппарати борлиги тўғрисида ДСИдан маълумотнома сўрашмоқда. Айтингчи, банк ҳақми ёки МЧЖ мижозларга қулайлик яратиш мақсадида терминал қўйишга ҳақлими?


Ответы экспертов
Ответов: 15
04.12.2017

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини (кейинги ўринларда – НКМ) қўлланилиши ВМнинг 2011.11.17 306-сон қарори билан тасдиқланган “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

Ушбу Низом аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда НКМни қўллаш тартибини белгилайди ҳамда НКМдан фойдаланиб аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи барча хўжалик юритувчи субъектларга жорий этилади (Низомнинг 1-б.). Хўжалик юритувчи субъектлар аҳолига товарларни нақд пулсиз сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) пластик карточкаларга хизмат кўрсатадиган тўлов терминалларидан фойдаланадилар (Низомнинг 5-б.). Шу боис, қонунчиликда нақд пулсиз хизмат курсатадиган корхоналар учун НКМ ўрнатилиши шартлиги кўзда тутилмаган.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари ўз савдо ва хизмат кўрсатиш объектига ўрнатиш учун тўлов терминалларини ажратиш бўйича хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши лозим. Тижорат банклари тўлов терминалини ажратиш бўйича мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида тўлов терминалларини ажратади (АВда 27.07.2009й. 1986-сон руйх.олинган Низомнинг 3,5-б.).

Шундай қилиб, агар сизнинг корхонангиз нақд пул билан муомала қилмаса, банк томонидан инкассация шартномаси ва НКМ ўрнатилган тўғрисида маълумотнома сўралиши ноқонуний хисобланади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика