Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Икки нафар чет эллик фуқаро Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги хорижий ишлаб чиқариш корхонасини очадиган бўлса, улар қонун ҳужжатлари бўйича нималарга эътибор бериши лозим? 2. Ушбу хорижий корхона чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фойдаланадиган солиқ имтиёзларидан фойдалана оладими?
Чет эл инвестицияси иштирокидаги хорижий корхона ташкил қилиш бўйича


Ответы экспертов
Ответов: 16
10.11.2017

1. Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Қонуннинг (30.04.1998 йилдаги 609-I-сон) 6-моддасига мувофиқ чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ўзларига берилган барча ҳуқуқлар, кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни ва ҳисоботни амалга оширадилар.

Президентнинг "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида" Фармони (1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сон) 1-бандига асосан қуйидаги шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этиладиган корхоналар бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради:

  • корхонанинг низом жамғармаси 600,0 млн. сўмдан (29.09.2017й. қадар - 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан) кам бўлиши мумкин эмас;
  • корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шарт;
  • хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши зарур.

Янги ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермаган тақдирда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди.

Юқорида кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган ҳамда хўжалик фаолиятидан тушадиган жами маблағнинг 60 фоиздан кўпроғи низом фаолиятида уларнинг ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва (ёки) кўрсатаётган сервис хизмати улушига туғри келадиган хорижий, шўъба ва қўшма корхоналар хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари жумласига киради.

Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг устав жамғармаларини таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдорларда шакллантиришнинг охирги муддати корхона давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб 1 йилдан ошмаслиги керак.

Сизнинг ҳолатда, корхона икки нафар чет эллик фуқаро иштирокида такил этилган. Шунинг учун корхонангиз хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ва бундай корхоналар учун берилган ҳуқуқлар, кафолатлар ва имтиёзлардан фойдалана олмайди.

2. Янги ташкил этиладиган корхона белгиланган шартларга жавоб берадиган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирадиган бўлса, уларга Республикамиз қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган имтиёзлар ва преференциялар тадбиқ этилади.

Масалан, Президентнинг "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармони (10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон) билан бир қатор имтиёзлар белгиланган. Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган солиқларни тўлашга ҳақлидирлар.

Шунингдек, Президентнинг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармони (11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон) билан тегишли рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналарга солиқ имтиёзлари белгиланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика