Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил вақтида бошқа иш берувчи билан қонуний тарзда ишласа бўладими? Ушбу ҳолда қандай шартнома тузилади?
Асосий иш жойимдан икки ойга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилдаман. Шу вақт оралиғида, асосий иш жойимдан бўшамасдан, бошқа иш берувчи билан ишламоқчиман.


Ответы экспертов
Ответов: 453
03.11.2017

Мурожаатингизда қайси  лавозимда ва қайси ташкилотда ишлашингизни кўрсатганингизда, жавобимизда  қайси ишларда ишлашингиз ва қайси ҳолатларда тақиқлар белгиланганлигини Сизга маълум қилар эдик.

Шунинг учун жавобимиз умумий нормалар асосида берилади.

Мурожаатингизда кўрсатилган муддат ичида асосий иш жойингиздан олган маълумотномангиз билан – ўриндошлик асосида ишлашингиз мумкин (18.10.2012й. 297-сон ВМҚга 1-илова, бундан буён матнда – Низом деб юритилади). Лекин, юқорида таъкидланганидек,  қуйидагиларнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланиши белгиланган:

 - ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

- агар ўриндошлик асосида ишловчининг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари);

- давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари;

-  ЎзР Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

- вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;

- бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари - соғлиқни сақлашни бошқариш органларида банд бўлган врачлар ва таълимни бошқариш органларида банд бўлган ўқитувчилар бундан мустасно;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган бошқа шахслар (Низомнинг 4-банди).

Ўриндошлик асосида ишлашга, агар Низомда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бошқа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлашга йўл қўйилади (Низомнинг 5-банди).

Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар:

- паспортни ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни;

- меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотномани тақдим этиши шарт.

Бажарилиши учун фақат қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

Махсус билимларни талаб этадиган ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда иш берувчи ходимдан маълумоти ёки касб-ҳунар бўйича тайёргарлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд бошқа ҳужжатни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ўриндошлик асосида ишлашга қабул қилишда ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди (Низомнинг 6-банди).

Ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин (Низомнинг 7-банди).

Ўриндош ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида Меҳнат кодексида белгиланган талаблар билан биргаликда иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади (Низомнинг 8-банди).

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади (МКнинг 82-моддаси).

Ўриндошлик асосидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга пропорционал равишда, қонун ҳужжатларида белгиланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф коэффициенти асосида ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлиши мумкин эмас, яъни 370842 сўмдан (Низомнинг 13-банди).

Агар жамоа шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади(Низомнинг 15-банди)..

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади(Низомнинг 16-банди)..

Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир (Низомнинг 18-банди).

Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ўриндошлик асосидаги иш жойидан нафақа олиш учун асос ҳисобланади(Низомнинг 19-банди).

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика