Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона қурилиш ишларининг бир қисмини пудрат корхонаси ишчи кучи билан амалга оширганда (шартнома тузилишидан то ишларни топширгунига кадар) қандай хужжатлар расмийлаштирилади ва бўлиб ўтган хўжалик операциялари бўйича қандай бухгалтерия проводкалари қайд этилиши керак бўлади?
Бизинг жамиятимиз янги ташкил қилинган бўлиб, ягона солиқ тўловчи кичик корхона ҳисобланади. Хозирда жамиятимиз ўз кучи билан ишлаб чикариш биноси қурмоқда. Қурилишда айрим ишлар жамиятнинг ўз ишчи ходимлари орқали қилинмокда, айрим ишлар эса пудрат корхонаси оркали килинмокда. Пудрат корхонаси фақатгина ишчи кучи билан таъминлайди, яъни ишларни бажариб беради холос. Барча материаллар, транспорт ва машина механизмларлар хизматлари бизнинг жамиятимиз томонидан таъминланади.


Ответы экспертов
Ответов: 481
13.11.2017

Ушбу саволингизга экспертимиз батафсил жавоб бердилар:

https://vopros.norma.uz/question/9608

Қўшимча равишда айтиш мумкинки, ушбу ҳолатда аутстаффинг шартномаси билан, ёки қурилиш пудрати шартномаси бўйича ишлашингиз мумкин.

Қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 666-моддаси). Пудрат шартномасининг афзаллик жиҳати у томонидан бажарилган қурилиш ишларининг сифати учун жавобгарлик бутун кафолат даврида пудратчи зиммасида бўлади (ФКнинг 681, 682-моддалари).

Қурилиш пудрати шартномаси шартларида назарда тутилган ҳолларда буюртмачи материаллар (деталлар, конструкциялар)дан ва ускуналардан ишни бажариш жараёнида фойдаланиш ёки унинг кўрсатмаларини бажариш учун тақдим этиши мумкин (ФКнинг 672-моддаси). Ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди.

Далолатнома билан бир қаторда пудратчи ишларни топширишда тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурани ҳам тақдим этиши зарур.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика